Дунёнинг 7 мўъжизаси

23:15 09.03.2018 1707

Бир мактабда “Дунёнинг 7 мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқитувчи ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифасини топширди.

Ҳамма дафтарини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради.
 
Қизча “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўпки, уларнинг қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди.

Шунда устози унга “Қани, танлаганларингни ўқиб бер-чи”, деди. Қизча бир мунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди. Мен учун дунёнинг 7 мўъжизаси:

1. Кўриш;
2. Эшитиш;
3. Ҳаракатланиш;
4. Англаш;
5. Ҳис қилиш;
6. Кулиш;
7. Яхши кўриш;

Бутун синфга сукунат чўкди…

Интернет сарҳадларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!