Дунёнинг энг чиройли кутубхоналаридан бири Истанбулда жойлашган

18:30 27.03.2019 461

Wired илмий-оммапоп журнали дунёнинг энг чиройли 10 кутубхонаси рўйхатини тузди. Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Боязид давлат кутубхонаси ушбу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Боязид кутубхонаси XVI асрда қурилган тарихий бинода жойлашган бўлиб, 1884 йилда очилган ва Туркиянинг илк давлат кутубхонаси ҳисобланади. У дасталаб Кутубхонаи умумий усмоний деб аталган. 

Боязид давлат кутубхонасида қарийб 1 миллионта нашр мавжуд бўлиб, шундан 11.120 донаси қўлёзма асарлар ҳисобланади. 

Wired журнали тузган рўйхатда биринчи ўрин Даниядаги Dokk1 кутубхонасига берилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!