Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Дунёнинг энг қадимги 14 масжиди

1130

Ушбу масжидлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларининг дастлабки 150 йилида қурилган. 

1.  Сурия, Дамашқдаги умавийлар масжиди. Ҳижрий 96 йилда қурилган.

Дамашқнинг жоме масжиди, кўпроқ умавийлар жоме масжиди деб танилган. Дунёнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Сурия пойтахтининг эски қисмида жойлашган. Масжид Яҳё алайҳиссаломнинг боши ва хазинаси сақлангани учун ҳам мусулмон, ҳам христианлар томонидан ҳурмат қилинадиган маскан. Масжид кўҳна Дамашқнинг энг катта  биноси ҳисобланади. Рим ҳукмронлиги даврида бу ерда Юпитер ибодатхонаси, Византия даврида эса христиан черкови бўлган. Сурияни мусулмонлар фатҳ этгач, черков масжидга ўзгартирилган. Валид I даврида бино тубдан ўзгартирилди ва лойиҳа 715  йилда якунланди. Ташқи деворнинг қисмлари Рим ибодатхонаси давридан сақланиб қолган. Масжидни қуриш учун Афина, Рим, Константинополь, араб шарқидаги энг яхши рассомлар, меъморлар, тош ишлари усталари таклиф этилган. Умумий олганда қурилишда 12 мингдан ортиқ ишчи ишлаган. 

2.  Қубо масжиди. 1 ҳижрий йил.

 Мадинадан ташқарида жойлашган. У пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада қурдирган илк масжидлари ҳисобланади. Масжиднинг илк тамал тошини Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилгач ўзлари қўйганлар, қурилишни эса ҳамроҳлари якунлашган. Масжиднинг қадимги биноси вақт ўтиши билан қайта-қайта  қурилаверганлиги туфайли, эски масжид биносининг оз қисми сақланиб қолган. Ҳозирги оқ тошли масжид 1986 йилда қурилган.

3.  Чераман Жума Керала масжиди, Ҳиндистон. 8 ҳижрий йил.

Чераман Жума масжиди Ҳиндистон ҳудудидаги илк масжид ҳисобланади. Масжид Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида Чераман Пеумал (кичик малакат ҳукмдори) томонидан қурилган. Афсоналарга кўра, у Пайғамбаримиз томонидан содир бўлган мўъжиза, яъни иккига ажратилган ойни кўргандан сўнг Ислом динини қабул қилган, дейилади. Масжид 629 йилда қурилган. Бино кўп маротаба таъмирланган ва ўзгартирилган, аммо унинг бир қисми қадим замонлардан бери тегилмасдан, сақланиб келинмоқда.

4.  Ал-Ақсо масжиди, Қуддус, Фаластин. 86 ҳижрий йил (ҳозирги бино).

Қуддусда икки чиройли масжид бор: бири тилларанг, иккинчиси кулранг гумбазли. Биринчиси, «Қоя гумбази», иккинчиси Ал-Ақсо ёки Ҳазрати Умар масжиди деб аталади. Масжид гумбази содда кўринади, бироқ масжиднинг ўзи катта ва Жума намозларида 5000 нафаргача намозхонни сиғдира олиши мумкин. Ислом динида бу ерлар Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Қуддусга (Исро) тунги саёҳатлари  ва осмонга кўтарилиш (Меърож) кечалари билан боғлиқ. Дастлаб у Халифа Умар даврида, яъни VI асрда оддий ибодатхона деб қаралган. Орадан ярим аср ўтгач, зилзиладан сўнг қайта тиклаш, қуриш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, ҳозирги кўриниш ва майдонига эга бўлган. Албатта, ўтган асрларда масжид биноси салиб тамплиерлари томонидан ётоқхона, қурол-яроғлари учун омборхона сифатида фойдаланганлари учун вайрона ҳолига келди. Бироқ Қуддуснинг ҳукмдори Салоҳиддин бинони мусулмонларга қайтарган. 

5.  Набавий масжиди. Мадина, Саудия Арабистони. 1 ҳижрий йил.

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди мусулмонларнинг иккинчи муқаддас масжиди ҳисобланади. Ислом тарихи мобайнида масжид 9 маротаба таъмирлаб, катталаштирилган. Илк масжид Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чғларида қурилган, кейинг ҳукмдорлар масжидни кенгайтирганлар. Яшил гумбаз остида  Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар розияллоҳу анҳумларнинг қабрлари жойлашган. Ушбу жой аввалдан масжиддан бир эшик орқали ажралиб турар эди. Валид ибн Абдулмалик ҳукмронлиги даврида Мадина амири Умар ибн Абдулазиз масжид ҳудудини сезиларли даражада кенгайтирди. 

6.  Зайтуна масжиди, Тунис. 113 ҳижрий йил.

Масжид Туниснинг энг қадимги масжиди бўлиб, 5000 кв.метр майдонни эгаллаган ва тўққизта кириш эшиги бор. Масжид қурилишида Карфаген харобалари ашёларидан фойдаланилган. Шунингдек, масжид илк ва энг катта исломий университетлардан бири сифатида ҳам танилган. Асрлар давомида Қайрувон Тунис ва Шимолий Африканинг таълим ва илм маркази бўлиб қолди. ХIII асрда Тунис Алмоҳад ва Ҳафсийлар давлатлари пойтахтига айланди. Шу сабабдан Зайтуна университети  Ислом таълимининг асосий марказларидан бирига айланди.  Дунёдаги биринчи ижтимоий тарихчи ибн Халдун шу куниверситет талабаси бўлган. Университетда ислом оламининг барча бурчакларидан талабалар теҳсил олишган. Зайтуна кутубхонаси Шимолий Африкадаги энг катта грамматика, мантиқ, ахлоқ, космология, арифметик, геометрия, минералогия каби барча илмий фанлар бўйича билимларни ўз ичига олган ўн минглаб қўлёзмаларга эга.

7.  Буюк Сиан масжиди, Хитой. 124 ҳижрий йил.

Тан сулоласи даврида ислом дини араб савдогарлари туфайли Хитойда ҳам тарқала бошлаган. Хитойга жойлашиб қолган кўплаб мусулмонлар Хитойнинг асосий этник гуруҳи – ханларга уйлана бошлаганлар. Буюк масжид ўша пайтда қурилган. Масжид буюк Ипак Йўлининг бошланғич нуқтаси ва катта мусулмон аҳолиси бўлган Сиан шаҳрида жойлашган. Меъморий услуби анъанавий Хитой меъморчилиги ва исломий санъатнинг аралашмасидир. Тўртта ички ҳовли Хитой услубининг ўзига хос хусусиятларини ўзида акс эттирган. Масжиднинг деворлари  мусулмонлар анъанасини билдирувчи нақшлар билан безатилган.

8.  Қайрувон жоме масжиди, Тунис. 50 ҳижрий йил.

Қайрувон жоме масжиди қурилиши 670 йилга тўғри келади. У Уқба ибн Нофеъ буйруғига биноан қурилган. Масжид бир неча маротаба вайрон қилиниб, қайта тикланланганига қарамай, ҳозирги жойлашуви асл масжид ўрнидадир. Масжид шаҳарнинг рамзий биноси ҳисобланиб, Мағриб мусулмонларининг энг муҳим масжидидир.

9.  Ҳалаб жоме масжиди, Сурия. Тахминан 90 ҳижрий йил.

Афсоналарга кўра, бу ерда Закариё алайҳиссаломнинг қабри бор. Ушбу маданий ёдгорлик ЮНEСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

Масжид фуқаролар уруши даврида жиддий зарар кўрган: 2012 йилда масжидда ёнғин содир бўлган. Жанубий девори портлаш натижасида зарарланиб, ягона минораси қулаб тушган.

10.  Масжидул-Ҳарам. Макка, Саудия Арабистони, Исломга қадар қурилган.

Дунёнинг энг катта масжиди бўлиб, у ерда Каъбаи муаззама жойлашган. Ҳаж мавсумида 4 миллион зиёратчини қабул қилиш учун мўлжалланган. Масжид кўплаб таъмирлардан сўнг бешбурчак ёпиқ бино узун ва текис томлар билан ўралган замонавий ҳолига келди. Масжидда жами  тўққизта, баландлиги тўқсон беш метрли минора бор. Масжид асрлар давомида бир неча марта қайта таъмирланганлиги сабабли илк ҳолатидан кўп нарса қолмаган.

11.   Шамахининг Жума масжиди, Озарбайжон. 125 ҳижрий йил.

Озарбайжон, Жанубий Кавказ ва умуман Яқин Шарқдаги энг қадимий масжидлардан бири бўлган Шамахи Жума масжиди халифа Холид ибн Валийуддин даврида, 743 йилда унинг укаси Муслимнинг келиши шарафига қурилган. Айрим маълумотларга кўра, халифалик қўшинлари томонидан мағлуб бўлган Хазар хоқон бу масжидда ислом динини қабул қилган. 

12.  Қиблатайн (Икки қибла) масжиди. Мадина, Саудия Арабистони. 2 ҳижрий йил.

«Қиблатайн» масжиди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижрат қилганларидан икки йил ўтиб бунёд этилган.

Мазкур масжиднинг мусулмонлар учун яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, айнан шу ерда Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таолодан қиблани Қуддусдан Маккага ўзгартириш вазифасини олганлар.

«Қиблатайн»да иккита меҳроб бўлиб, бири Қуддусга, бири эса Маккага йўналган. Бу борада «Қиблатайн» ер юзидаги ягона масжид саналади.

Масжидда иккита минора мавжуд. Бир пайтнинг ўзида бу ерда 2000 киши намоз ўқиши мумкин.

13.  Хуайшен масжиди, Гуанчжоу, Хитой. 9-20 ҳижрий йиллар.

Бу Хитойнинг энг қадимги масжидларидан бири. Афсонага кўра, у Пайғамбар Муҳаммаднинг амакиси ва унинг энг машҳур ҳамкорларидан бири Саад ибн Абу Ваққос томонидан асос солинган. У Хитойда биринчи Исломий тадбиркор эди. Бироқ, кўпгина олимларнинг фикрига кўра, масжид Хитойнинг «Тан» сулоласи ҳукмронлиги даврида қуриб битказилди ва кейинчалик бир неча марта тикланди. Ҳуайншен Хитой тилидан таржима қилинган "Пайғамбарни эслаб қолинг"деган маънони англатади. Аммо масжидда иккинчи номи – "Маёқ минораси"бор. Бу миноранинг шакли туфайли сотиб берилган норасмий ном. У, албатта, денгиз маёқига ўхшайди ва ўттиз етти метрлик баландлик кемаларни ҳаракат давомида мўлжални олиши учун сезиларли қилиб қурилган.

Бу Хитойдаги энг қадимий масжидлардан бири. Олимларнинг фикрига кўра, масжид Хитой Танг сулоласи даврида қуриб битказилган ва кейинчалик бир неча марта қайта тикланган. Хитой тилидан таржима қилинган Хуайшен сўзи «пайғамбарни эслаш» деган маънони англатади. Аммо масжиднинг иккинчи номи ҳам бор - «Маёқ минораси». Бу норасмий номни минорасининг шакли туфайли олди. Бу ҳақиқатан ҳам маёққа ўхшайди ва баландлиги ўттиз етти метрли минорадан сузиб ўтаётган кемалар белги сифатида фойдаланган.

14.  Куфа масжиди, Ироқ. 50 ҳижрий йил.

Куфа масжиди муҳим тарихий воқеалар содир бўлганлиги сабабли аҳамиятли масжидлардан ҳисобланади. Ушбу масжид Али розияллоҳу анҳунинг бошқарув давридаги адолатли қозилик ва бошқарув усулларини эслатади. Беш йиллик ҳукмронлик даврида Куфа ислом дининг маркази ҳисобланиб, муҳим ижтимоий ва сиёсий қарорлар қабул қилинган жой эди.

Жамила Равшан қизи тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

95 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

353 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

116 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

234 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1443 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

298 09:35 06.12.2021
« Орқага