Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

4900

Қурол экспорт қилиш бўйича дунёдаги энг кучли 5 та давлат ва Осиёдаги энг кучли қурол импортчилари кимлар?

Дунё бўйича қуролланиш учун энг кўп маблағ сарфлайдиган давлатлар қайсилар?

Қуйидаги мақолада шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

2015-2019 йилларда жаҳонда қурол савдо ҳажми олдинги беш йилга нисбатан 5,5% ўсди. Стокгольм тинчлик тадқиқотлари институтининг (SIPRI) йиллик ҳисоботида кўрсатилишича, энг сезиларли ўсиш Aмерика Қўшма Штатлари (23%) ва Франция (72%) томонидан қайд этилган.

AҚШ, Россия, Франция, Германия ва Хитой қурол экспорти бўйича етакчиликни эгаллаб турибди. 2010-2014 йиллар билан солиштирсак, Россия қуролларини экспорт қилиш ҳажми 18% га камайган.

"Ҳиндистонга рус қуролларини етказиб бериш ҳажмининг пасайиши (Россиядан қурол сотиб олувчи асосий мамлакат) Россия қурол экспорти ҳажмининг кескин пасайишига олиб келди. Миср ва Ироққа Россиядан қурол экспорт қилиниши 2015-2019 йиллардаги умумий савдо камайишининг ўрнини қоплай олмади", – дея изоҳлади SIPRI ҳарбий харажатлар тадқиқотчиси Aлександр Куимова.

Ҳисоботга кўра, Жанубий Корея биринчи марта ўнта йирик қурол экспортчиси рўйхатига киритилган бўлиб, унинг савдоси 2010-2014 йилга нисбатан 14% га ошди. Исроилга қурол экспорт қилиш 77% га ўсди ва рекорд даражага етди. 2015-2019 йилларда Яқин Шарққа қурол етказиб бериш 61% га ошди, минтақада қурол-яроғ экспортининг 35%ини Кореядан экспорт қилинадиган қуроллар ташкил этади. Минтақада ва бутун дунёдаги энг йирик импортчи Саудия Aрабистони бўлиб турибди.

Қуролланиш пойгаси

Осиё давлатлари илк бор ҳарбий харажатлар бўйича дунёдаги энг кучли бешталикка кирди.

SIPRI маълумотига кўра, дунё бўйича жами ҳарбий харажатлар ошгани кузатилган ва 2019 йил якунлари бўйича умумий харажат 1 триллион 917 миллиард AҚШ долларини ташкил этган.

2019 йилда сарфланган жами ҳарбий харажатлар бўйича 2010 йилдан буён энг катта ўсиш қайд этилди ва 2018 йил билан солиштирганда 3,6 фоизга ошган.

Жаҳон бўйича сарфланаётган ҳарбий харажатларнинг 62 фоизи ҳарбий соҳада энг кўп маблағ сарфлаётган бешта давлат ҳиссасига тўғри келмоқда. Улар энг йирик иқтисодга эга бўлган Aмерика Қўшма Штатлари, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Aрабистони бўлади. Эътиборлиси, ушбу бешлик рўйхатида илк бор Осиёнинг бирйўла икки давлати бор. Ҳарбий харажатларнинг ҳар йили ўсиб бориши ҳисобга олинса, бу соҳада ҳам ўзига хос рақобат, ким ўзарга пойга бўлаётгани кўзга ташланади. Масалан, ҳарбий харажатларга маблағ ажратиш бўйича шундоқам дунё мамлакатлари ичида биринчи ўринда бораётган AҚШнинг сарф-харажати 2019 йилда нақ 5,3 фоизга ошган ва 732 миллиард долларни ташкил этган. Қолаверса, ҳарбий харажатлар бўйича дунё мамлакатлари ажратаётган жами маблағларнинг 38 фоизи биргина AҚШ ҳиссасига тўғри келади. 2019 йилдаги AҚШ сарфлаган ҳарбий харажатнинг оширилган қисми Германиянинг бир йилда амалга ошираётган жами ҳарбий харажати суммасига тўғри келади.

“AҚШнинг ҳарбий харажатларни ошириши йирик давлатлар ўртасида келгусида кўзда тутилаётган рақобатнинг қайтиши билан изоҳланади”, – дейди SIPRI етакчи илмий ходими Питер Д. Веземан. – Бу дунёда яна қуролланиш пойгаси авжига чиқишига урғу берилмоқда деганидир”.

Отабековна тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунё мусулмонларига савол: Ислом дини қандай йўл билан тарқаган?

1179 15:31 25.10.2020

Яҳудий эксперти: "Арманистон Озарбайжонга тажовуз қиляпти!"

6263 17:05 21.10.2020

Дунёдаги ўсимликларнинг 40 фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкин

361 16:15 01.10.2020

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 20 миллиондан ошди

342 18:00 10.08.2020

Ўрик ҳосили бўйича дунёда нечанчи ўриндамиз?

1743 08:25 11.07.2020
« Орқага