Дунёнинг энг йирик қуёш электр станцияси Мисрда барпо этилади

22:40 10.08.2018 214

Миср ҳукумати Қоҳирадан 640 километр узоқликда, Саҳрои Кабирда дунёнинг энг йирик қуёш электр станциясини барпо этиш ниятида. Бу ҳақда The Los Angeles Times хабар тарқатди.

“Бенбан” станциянинг қурилишини келгуси йили ниҳоясига етказиш режалаштирилган. Бу ерда 1 миллион оилани таъминлашга етадиган 1,8 ГВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қиймати 2,8 миллиард долларга тенг лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 4 мингта иш ўрни яратилади.  

Миср ҳукумати 2025 йилгача электр энергиясининг 42 фоизини қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқармоқчи. Ҳозир электр энергиясининг 90 фоиздан ортиғи нефть ва газдан ишлаб чиқариляпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!