Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

1363

Халқаро Condé Nast Traveler нашри 2022 йилда ташриф буюриш учун дунёнинг энг яхши 22 та жойи ҳақида маълумот берди.

Аҳамиятли жиҳати мазкур рўйхатда Ўзбекистон ҳам қайд этилган. Сайтда таъкидланишича, жорий йил коронавирусга қарши вакцина бутун дунё бўйлаб қўлланилиб, мамлакатлар ўртасидаги чегаралар аста-секин очилди. Бу эса келгусида дунё бўйлаб саёҳат учун энг яхши масканлар рўйхатини қайта тузиб чиқишга сабаб бўлди.

Айтилишича, ушбу рўйхатни тузишда ўша жойдаги таомлар, тарихий обидалар ва бошқа ҳордиқ чиқариш учун муҳим омиллар ҳисобга олинган. Condé Nast Traveler ушбу жиҳатлар асосида 2022 йилда ташриф буюриш учун энг яхши деб топилган 22 масканни эълон қилган.

Рўйхатда Сингапур, Индонезия, Италия, Англия, Испания, Канада каби давлатлар қаторида Ўзбекистоннинг ҳам номи келтирилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги бир қатор диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот берилган. Шу кунларда фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги аэропорт, 2012 йилда йўлга қўйилган тезюрар поездлар қатнови, 22 қаватли “Samarqand Regency” беш юлдузли меҳмонхонаси ва яна бир қатор жойлар саёҳатчиларга тавсия этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

240 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

547 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

413 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

224 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

881 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1012 18:30 24.01.2022
« Орқага