Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Дуонинг ижобат бўлиши

2118

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам Басранинг бозорларидан ўтиб қолди, бирдан одамлар у кишини кўриб олдига тўпланиб келишди ва сўрашди: 

Эй Абу Исҳоқ! Биз дуо қиламиз-у, ижобат бўлмаяпти, нега?
Айтдики: 
Чунки қалбларингиз ўнта сабаб билан ўлиб бўлган. 
Улар: 
Нима улар? — деди.

Айтди: 

  1. Аллоҳни таниб туриб, ҳақини адо қилмадингиз.
  2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севамиз, деб даъво қиласизлар, бироқ суннатини тарк қиласизлар.
  3. Қуръонни роса ўқийсизлар, лекин амал қилмайсизлар.
  4. Аллоҳнинг неъматларини еб туриб, шукрини адо қилмайсизлар.
  5. Шайтонни душман дейсизлар-у, у билан келишиб кетаверасизлар.
  6. Жаннат ҳақ, дейсизлар, аммо унга яраша амал қилмайсизлар.
  7. Дўзах ҳақ, дейсизлар, лекин ундан қўрқмайсизлар.
  8. Ўлимни ҳақ, дейсизлар, бироқ унга ҳам тайёргарлик кўрмайсизлар.
  9. Уйқудан турубоқ одамларнинг айби билан машғул бўласизлар-у, ўз айбингизга боқмайсизлар ҳам. 
  10. Ўлик кўмасизлар, бироқ ибрат олмайсизлар.

«Жомеъу баёнил илм ва фазлиҳи» асаридан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дуо мўминнинг қуролидир

285 17:50 02.08.2022

Бобомсиз илк Рамазон...

1263 11:35 01.04.2022

Бугун Истисҳо намози ўқилади

1917 12:45 16.03.2022

Ёмғир, қор ёққанда ўқиладиган дуо

1354 12:38 17.11.2021

"Унинг дуоси ижобат бўлди..."

9142 10:30 16.04.2021
« Орқага