Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Душанбеда ҳижобли аёллар камситилди. Ички ишлар вазирлиги ҳодисани ўрганяпти

1635

Душанбеда ҳижобли аёллар камситилди. Ички ишлар вазирлиги ҳодисани ўрганяпти
Тожикистон ички ишлар вазирлиги пойтахт Душанбенинг Сино туманида бир гуруҳ ҳижобли аёлларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда. Бу ҳақда “Азия-плюс” нашри хабар тарқатди. 

14 декабрь куни Сино тумани ички ишлар бўлимга олиб борилган ва бир неча соат ушлаб турилган йигирма чоғли аёлдан бири Нилуфар Ражабованинг айтишича, бўлимда уларни камситишган ва таҳқирлашган. 
“Биздан нега ҳижоб ўрашимизни сўрашди. Бунақада исиб кетмайсизларми, деб сўрашди. Бу ер сизларга Афғонистон ҳам, Эрон ҳам эмас дейишди. Бундай кийимда юриш мумкин эмас деб, ҳаммамизга шарф тарқатиб, шуни ўрашимизни айтишди. Менга шарф етмай қолди”, – деди Нилуфар Ражабова журналистлар билан суҳбатда. 

Бундан ташқари, Нилуфарни 15 суткага қамаб қўйиш билан қўрқитишган ва телефонини олиб қўйишган. Ички ишлар ходимларидан қайси қонунга асосланиб бу ишларни қилишаётганини сўрагач, уни иғвогар деб аташган. Нилуфарни онасига келганидан кейингина қўйиб юборишган. 
Тожикистон Социал-демократлар партияси етакчиси Раҳматулло Зойиров ушбу ҳодисани қоралади. 

“Қандай кийимни кийиш – ҳар бир кишининг ҳуқуқи. Тожикистон Конституцияси ва қонунлари, халқаро меъёрларга кўра шундай, – дея ёзди у Фейсбукдаги саҳифасида. – Мен бу қизни ҳам, унинг онасини ҳам шахсан танимайман. Лекин улар Тожикистон Республикасининг фуқаролари ва энг аввало улар ИНСОН, улар республикамизнинг Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга эга. Муҳтарам ички ишлар вазири, марҳамат қилиб мамлакат қонунларига риоя қилинг, инсонларнинг ҳуқуқларини ҳурмат кўрсатинг”. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рўмол ўраган муаллима ёхуд сатри аврат таълимга зидми?

3513 08:24 01.07.2020

Тарихда бугун: Туркия парламенти рўмол тақиқини бекор қилди

2021 15:40 06.02.2020

Рўмолли қиз коллежни судга берди

2365 15:37 28.01.2020

Австриялик мусулмонлар рўмол тақиқи устидан Конституцион судга шикоят қилди

1589 18:00 14.01.2020

"Нет, нет, это харам, харам, снимать не надо!"

4402 16:00 13.01.2020

Муслима  жарроҳлар бир марталик стерил рўмолдан фойдаланадиган бўлди

1153 12:00 24.12.2019
« Орқага