Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Дўзахи бўлсам керак-а? – деб йиғлай бошлади...

2289

(давоми, боши бу ерда)

Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар (67-қисм)

Қўшни юртдаги бир танишим айтиб берган эди:

Байрутнинг шимолида бир киши ўғлини тунги соат иккиларда дўконга юборди. Йўлда катта тезликда келаётган машина болани уриб юбориб, у ўша заҳоти ўлди.

Тунги иккида кўчада ким бўлар эди? Бу ерда на полиция, на бирон гувоҳ йўқ. Қотил кимса машинасига ўтириб қочиб қолди.

Биринчи кун умуман ухлай олмади. Иккинчи кун ҳам. Шундай қилиб, йигирма кун ухлай олмади. Руҳшунос докторга бўлган воқеани ва ухлай олмаётганини айтди.

Доктор:

– Ухлай олмайсан ҳам... Гулдай болани ўлдириб қочиб қолибсан-ку! Ҳеч ким кўрмагани билан виждонинг бор-ку, ўша виждонинг сени азоблаяпти.

– Доктор, нима қилсам бу азобдан қутуламан?

– Буни биргина йўли бор. У ҳам бўлса ўлган боланинг уйидагиларни топиб, унинг дияси (хун ҳақи) ни тўлаш. Сўнгра ухлай оласан.

Эй биродарларим. Аллоҳга қасамки, инсон ўз нафсига эътибор қиладиган, тергайдиган бўлса, қачонки бирон хато қилиб қўйса виждони қийналиб,  азобланиб кетади. Бировларнинг ҳаққини еса, кимларгадир зулм қилса, аёлини ноҳақ талоқ қилса ўз ичини кемираверади, қийналаверади.

Аллоҳ ҳаққи айтаманки, ким ўз нафсини тергамайдиган бўлса, аҳмоқларнинг ҳам энг аҳмоқроғи ўша кимсадир. 

Юзта эркакдан нима учун аёлига хиёнат қилмаслиги ҳақида сўралди.

Уларнинг ичидаги энг паст тоифаси: Аёлим билан бирга ишлайман, шу сабабли иложи йўқ, деб жавоб берди.

Ўртачароқ тоифаси:  Кейин виждоним қийналади-да, бу гуноҳи кабира-ку, дея жавоб беришди.

Олийроқ тоифаси эса: Хиёнат қилишни ёқтирмайман, деб жавоб берди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий 

Агар гуноҳ ишлар сабабли қалбимизда надомат уйғонаётган, хижиллик ҳосил бўлаётган бўлса, унда бу иймон аломатидир!

Бир даврада зино ҳақида сўз кетди. 

Ҳамма ўз билганини айтди. Кимдир зино қилгани билан мақтанди. Кимдир бу иш ҳаромлигини айтиб қайтарди. Орамизда бир кимса ғамгин бўлиб қолди. Сўз навбати унга келганида эса аста сўзлади:

– Ҳаётим мобайнида тўрт бора зинога чорланганман. Тўрт борада ҳам Роббим асраган.

Унинг бу сўзидан сўнг ҳамма ўйланиб қолди.

– Унда нега хафасан?

– Уч бора аёллар, бир бора қиз бола зино таклиф қилган. Ўша қиз гўзал ва ёш эди. Жуда ҳам қийин бўлган ўзимни енгиш. Аллоҳим паноҳида асраган.

У йиғлай бошлади. Биз қотиб қолдик. Йиғлаб туриб:

– Кейинчалик шу ёш ва чиройли қиз билан кўнгилхушлик қилиб, кейин тавба қилсанг ҳам бўлар эди-ку, деган ўй келди. Ҳеч ҳам ўзимни бошқара олмадим. Қанча  ҳаракат қилсам ҳам бот-бот шу ўй келаверди. Роббимга йиғлаб тавба қилдим. Аммо, ўша гуноҳим эсимга тушса қалбим пора-пора бўлиб кетади, ўзимни ўта шарманда ҳолатда биламан, деди.

Сўнгра эса:

– Дўзахи бўлсам керак-а? – деди.

Ҳаммамиз йиғладик, у ҳаммамизни йиғлатди.

Аллоҳим, бизларни зинодан асрагин!

Аллоҳим, биз ожизларни зино балосидан сақлагин!

Аллоҳим, биз бандаларингга салим қалб ато этгин!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

116 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

131 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

162 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

364 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

737 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

282 19:00 21.01.2021
« Орқага