Таҳлил

Эчкига жон қайғуси...ми? Ёхуд халқнинг пули ҳавога учмасин!

902

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дезинфекцияловчи воситаларни кўча ва ёпиқ биноларга сепиш коронавирусга қарши курашда самарасиз, деб ҳисобламоқда.

2. Ўзбекистон карантин ишларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда илғор хорижий тажрибаларга таяниб амалга оширмоқда.

3. Навоий вилоятида кимёвий дезинфекция воситалари ҳамда инфекцияга қарши тиббий ҳимоя воситалари қиммат нархларда харид қилиниб, жами 222,3 млн сўм растрата қилиш йўли талон-торож қилинган.

4. Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази марказ бош врачи Б.Б ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ. А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган «V-S» МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн сўмга, яъни 204,6 млн сўмга қиммат нархда харид қилган. 

5. 1 июнь куни соат  05:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида амалга оширилаётган кунлик кенг қамровли дезинфекция ишларининг навбатдаги тадбири амалга оширилади.

6. Америкалик олимлар қуёш нури SARS-CoV-2 коронавирусини йўқ қила олишини аниқлашди. Натижалар “40 даража шимолий кенглик”даги туш пайтини эслатувчи шароитда сўлакдаги 90 фоиз вирус 6,8 дақиқада, у учун қулай муҳитда эса 14,3 дақиқада фаоллигини йўқотишини кўрсатган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, 40-параллелда Ўрта Осиё давлатлари ҳам жойлашган.

7. Ўзбекистонда бугундан расман ёз кирди. Бунга ҳавола керак эмас. 

P.S.: Албатта, отнинг калласидек маблағ турганда, мантиқ ишламай қолади. Кўчани дезинфекция қилиш, айниқса, ҳозирги иссиқ кунларда нечоғли самара беради, бир нарса дейиш қийин. Аммо Инқирозга қарши жамғарма маблағлари, эътибор бериб қарасангиз, ўғри-муттаҳамлар ҳамда монополияларнинг иштаҳасини очиб юборган. Жамғармани шунинг учун алоҳида қилишгандек гўё. Чунки ваҳима пайти пулни ўмариш осон ва тез бўлиб қолади. 

Давлатнинг имижини, келажак-авлоднинг даромадини ўртага қўйиб, ташқи қарз эвазига жалб қилинаётган маблағлар тийин-тийинигача мақсадли ишлатилиши керак. Эртага Ҳисоб палатаси топган камомадларни эшитиб, бошни ушлашдан ҳеч қандай маъно ҳам, фойда ҳам йўқ. На парламент, на жамоатчилик назорат қиладиган жамғарма маблағлари “левый-правый” сарфланмаслиги лозим. Шаффофлик керак. Айниқса, йиллар давомида коррупция ўчоғи бўлган ташкилотларга бу пулни тўғридан-тўғри беришнинг оқибатлари нимага олиб келишини юқоридаги мисоллар ҳам кўрсатади. Энг ёмони, бу пулларни эртага ўша ўғрилар эмас, халқ тўлайди. 

Эслатиб ўтамиз, жамғарманинг жами даромади 7,44 трлн сўм бўлган, шуларнинг 7,32 трлн сўми (98,3%) халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари эвазига шакллантирилган.

Қобил Хидиров, 
журналист

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг байтини бирга обод қилайлик!

799 16:00 05.06.2020

Тожикистонда дезинфекция ишлари кучайтирилди

428 15:33 04.05.2020

Ҳиндистонда автобуснинг ўрнига одамлар дезинфекция қилинди

659 14:30 01.04.2020

Индонезиянинг энг йирик масжидида жума намози бекор қилинмади

864 18:30 20.03.2020

Туркия масжидларида дезинфекция ўтказилди

737 18:20 13.03.2020
« Орқага