Эфиопия бош вазири Суданда воситачилик қилади

08:30 08.06.2019 299

Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад жума куни Суданга расмий ташриф билан келди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Бош вазирнинг мақсади Судандаги муваққат ҳарбий кенгаш ва мухолифат ўртасида воситачилик қилиб, уларни яраштиришга уринишдир.

Судан мухолифати бир неча кун аввал норозилик намойишини тарқатиш учун ҳарбийлар куч қўллаганини ва бунинг оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Шундан сўнг Африка Иттифоқи Суданни мазкур ташкилотдан вақтинча четлатди.

Апрель ойидаги давлат тўнтаришидан бери ҳарбийлар ва мухолифат мамлакатни бошқариш борасида якдил фикрга кела олмаяпти. Президент Умар Башир ҳокимиятдан четлатилганидан кейин Суданнинг бошқаруви ҳарбийларнинг қўлига ўтди

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!