Эфиопиянинг шимолий-шарқидаги Афар регионидаги 32 минг киши ёмғир ёғиши натижасида юзага келган тошқин сабаб ўзлари яшаб турган жойни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Islam.ru хабар берди.
Афарадаги табиий офатларни назорат қилиш бошқармаси берган хабарга кўра, Аваш дарёси тошиши оқибатида қишлоқ хўжалиги ерлари ва жониворлар сув остида қолди.
Аваш дарёси атрофида яшовчи аҳоли зудлик билан озиқ-овқат ёрдамига муҳтожлик сезмоқда. Бу ерга яқин бўлган, 63 минг одам яшовчи қишлоқ ҳам хавф остида турибди.
Эфиопияда июнь ойидан бери ҳар куни ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқинлари кузатилмоқда.
Сербия тарихида илк бор ҳижобли аёл парламентга сайланди
Британияда мусулмонларнинг ҳайитни нишонлаш одоби намуна қилиб кўрсатилмоқда