Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Эфирга чиқиш учун рўмолингизни ечинг ё бошқача ўранг»

11026

Психолог Сайёра Азларовани хусусий телеканаллардан бирига COVID19 ва унинг атрофидаги муаммолар бўйича интервью олиш учун чақиришган. Эфирга ярим соат қолганда рўмолни ечишни ё бошқача ўрашни сўрашган. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Ассалому алайкум. Мен психолог Сайёра Азларова бир неча бор шу муаммога дуч келганим сабабли бу ҳақда икки оғиз ёзиб ўтишни хоҳладим.

Хусусий телеканаллардан бирига COVID19, пандемия ва аҳоли орасида учраётган муаммолар хақида интервью бериш учун чақиришди. Аввалдан саволларни беришди. Тавсия қилган ва чақирган инсоннинг ҳурмати учун йўқ деёлмадим. Бордим. 

Эфирга ярим соат вақт қолганида эса, рўмолимни ечишни ёки бошқача ўрашни илтимос қилишди...

Мен бундай қилолмаслигимни, яхшиси, менсиз кўрсатувни олишларини айтиб, у ердан кеттим. 

Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Биз кимдан қўрқамиз. Нимадан қўрқамиз. Нима учун доим телекўрсатувларга чақирганда, ҳижобдамасмисиз, деб сўрашади?  Бизни ким бошқаради ўзи? 

Нима учун эркакларга соқолда, аёлларга эса рўмолда эфирга чиқиш мумкин эмас? Бу ишлар учун охиратда савол жавоб муқаррар эканини билиб хам, шу зайлда давом этаверсак, бу балолар қочон бошимиздан даф бўлади?

Инсоннинг қандай мутахассис экани, маълумоти, иш тажрибаси ва эгаллаган билимлари биргина рўмол ўрагани сабабли бир тийинга чиқарилиши мумкинми? 

Доим демократик жамият қуряпмиз, деб мақтанамиз. Лекин қани ўша демократия. Инсоннинг касбий кўникмалари ёки тажрибасига эмас, ташқи кўринишига қараб баҳо беришдан қачон қутиламиз?»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: спорт мусобақаларида ҳижобга рухсат берилди

473 21:00 20.12.2020

Австрияда ҳижоб тақиқи бекор қилинди

761 09:00 12.12.2020

Швеция суди ҳижобга қарши тақиқни бекор қилди

624 12:10 04.12.2020

Ҳижобга қарши бўлган губернатор ишдан кетди

1278 17:05 20.11.2020

Ҳижобли қиз Қирғизистоннинг энг яхши ўқувчиси бўлди

1448 10:30 14.11.2020

Расман: ҳижоб полиция формасига киритилди

1699 15:10 13.11.2020
« Орқага