Янгиликлар

“Эҳ, бу ўзбеклар қанақа халқ...”

6638

Ҳаво этни жунжиктирар даражада совуқ. Исиниб олиш учун уйга шошаман. Хосписдаги болалар учун мандарин ёки бирор ширинлик олмаганим ёдимга тушади.

Машинамни Фудсити томонга бураман. Мана... Апельсин, мандарин яна қандайдир меваларнинг ёқимли ҳиди тутган бозор. Аравалар орасидан тиқилиб ўтиб абхаз мандаринлари сотиладиган жойга бордим. Татиб кўрдим, мазаси бошқача. “Онам ҳақи қасам ичаман, Абхазияники”, дейди сотувчи. Лекин мен ҳам, у ҳам мандарин у жойдан келмаганлигини биламиз. “Нега ёлғон гапириш керак экан-а”, деб ўйлайман. 

Уч қути арзонроқ серб мандаринларидан олдим,  аравакаш юкларимни аравага солади ва биз чиқиш томонга йўл оламиз. Эшик олдида пилладек ўраб, осиб қўйилган ўзбек қовуни диққатимни ўзига тортади. Сотувчи тарозида қовунни тортар экан, уч қути мандаринга кўзим тушиб: “Жуда кўп олмадингми, битта ўзинггами?”,  деди. 

“Бу бемор, етим болаларга”,  дейман. Русчада қийналиб гапираётган сотувчининг юзи жиддийлашди, яна бир марта қаергалигини сўради. Индамай бир қути хурмони кўтариб аравага қўшди: “Мендан болаларга совға”. 

Ҳиссиётларим қоришиб кетди. "Олайми, олмайми?.. Қандай оламан, текинга-я?!"

У яна сўрайди: “У болаларнинг ота-онаси йўқми?” 

“Бор, аммо уларнинг кўпчилиги тузалмас касал бўлган болалар”.

Шунда ҳалиги ўзбек бир қути помидорни кўтариб униям аравага жойлади. 

Пулим тугаганидан, тўлолмаслигимдан хижолат бўлиб дейман:

 -Уларга бу мумкин бўлмаса керак...

- Мумкин, мумкин, - дейди сотувчи ўзбек, - биламан мумкин. Фақат берганингда, “Аллоҳ, Умардан рози бўлгин”, десанг кифоя.

... Бозордан чиқиб кетяпман, орқамдан аравани итариб аравакаш келяпти. Менинг эсимда томоғимда нимадир тиқилган, кўзимда ёш айланади...

“Аллоҳ Умардан рози бўлгин, Аллоҳ Умарни мукофотлагин...”

Ижтимоий тармоқдан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

926 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

378 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

210 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

867 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

825 16:30 04.04.2020

Коронавирус манзараси 

1064 23:30 03.04.2020
« Орқага