Ахлоқ

Эҳсон олиш маданияти ҳам борми?

502

Бировга бир нарсани эҳсон қилган одам қуш каби енгил бўлади, руҳан хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганидан хурсанд бўлади. Энг асосийси, қилган эҳсонини холис Аллоҳ учун қилган бўлса, Аллоҳнинг раҳматидан, Қиёмат машаққатларидан омонда бўлишни ният қилади.

“Эҳсон” деганда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Луғатда “эҳсон” сўзи “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг кўп оятларида эҳсон ва яхшилик қилишга буюрган.

Эҳсон олган одам ҳам бу яхшиликдан севинади, дилида сизга нисбатан илиқлик пайдо бўлади, агар сизга гинаси бўлса, унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади, адоватлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси, кимга бир яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло уни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Раббимиз Қуръони каримда шундай деб ваъда қилган:

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади” (Анъом, 160).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзахдан узоқдир...”, деганлар..

Демак, эҳсон қилиш яхши иш эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ экан. Ҳар бир ишнинг қонун-қоидаси бўлганидек, эҳсон беришнинг ҳам ўз қоидалари бор.

Эҳсон бераётган киши қилган эҳсонини муҳтож одамга бериши лозим. Бераётган нарсасини бошқаларга кўз-кўз қилмасдан, иложи борича махфий берса аъло бўлади. 

Эҳсон олаётган одам ҳам унга берилган нарсани олиб, берган одамга ташаккурини билдириши, уни дуо қилиб қўйиши яхши иш. Агар эҳсон қилган одамни билмаса, танимаса ҳам дуо қилиб, дунё ва охират яхшиликларини сўраши лозим.

Юртимизга келган Бухородаги довул, айниқса Сардобадаги тошқин халқимизнинг  саховатини, миллат дардини ҳис қилишини кўрсатди. 

Аммо... Шу сўз билан бошламасак бўлмас экан. Соҳиби эҳсонлардан баъзилари эҳсон олувчиларнинг ярашмаган очкўзликлари, беодоб ҳаракатларидан нороҳат бўлиб кетганларини эшитиб қолдик. Масалан, Янгиер шаҳрида жойлаштирилган жабрдийдаларга бир тикувчилик фабрикаси бор инсон пахтадан тикилган турли кийимлар олиб борган. Одамларга навбат билан ўзига мос рангда, бичимда ва ўлчамдаги кийимларни тарқатмоқчи бўлганда, оломон (бошқача сўз тополмадим) ўша ердаги саховатпешалар, ходимларни итариб-суриб талаша бошлаганлар. “Ҳой акалар, опа-сингиллар! Шу нарсалар ҳаммаси сизларга, навбат билан келиб чиройли суратда тарқатайлик” деса, бир ёши каттароқ “мўйсафид”: “бизники бўлса, бермайсанми?”, деб бир боғлам (бир хил ўлчамдаги!) футболкани кўтариб кетибди. Қолганлар ҳам бир-бирини босиб-итариб талашиб кетибди. Эҳсон қилган кишининг кайфияти бузилиб, ўша жойни ташлаб кетган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ҳозир тошқиндан азият чекканларга берилаётган ёрдам керагидан ортиқ десак ҳам бўлаверади. Давлатимизнинг ўзи ҳам, сахий фуқароларимиз ҳам юборган нарсалар омборларда етарли даражада, муҳтожларга нима керак бўлса берилмоқда. Буни мен ўша жойдаги масъул кишилар билан қилган мулоқотлар натижасида 

Исломдаги биродарлик нима?

Шу гап ҳадисми?

Яна бир ҳол. Машинада Тошкентдан пластмасса ишлаб чиқарадиган заводнинг маҳсулотларини олиб келган ҳайдовчи “одамлар шу офат туфайли шунақа очкўз бўлиб қолганми, талашиб-тортишиб, керак-керакмас идишлардан 3-4 марталаб олиб кетишди. Бир оилага учта болалар туваги нима кераги бор? Бермайлик десак, биз бир ходиммиз”, дейди. 

Инсонни очлик ўлдирмайди, очкўзлик ўлдиради. Халқимиз уруш, қаҳатчилик пайтларида ҳам бир бурда нонни бўлиб ейишган, қорни оч бўлганда ҳам кўзи тўқ бўлгани учун ўзи емай ўзгага едирган.

Нима бўлганда ҳам, эҳсонни Аллоҳ йўлида қилганларнинг амаллари маҳбуб ва мақбулдир, инша Аллоҳ. 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эҳсонни жойига сарфланг: Янгиерда катта масжид қурилмоқда

421 08:20 22.05.2020

"Олифта йигитлар" мени уялтиришди... 

2798 13:30 04.05.2020

Ҳажга борган афзалми ёки унинг пулини эҳсон қилган?

1938 08:00 01.05.2020

"Ойи, эҳсончи амаки қўнғироқ қиляптилар!.."

1348 07:30 22.04.2020

Эҳсонлар камайди, черков қийналиб қолди

1161 22:30 18.04.2020
« Орқага