Эҳтикор нима?

14:00 07.06.2019 532

Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган маҳсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!