Таҳлил

Эҳтиёж қондирилиши керак

417

Жамиятшуносликда жамиятни ўрганиш методлари ичида жамиятни тирик организмига қиёслаш методи мавжуд. Ушбу фикрни асослаш мақсадида метод асосчиси қуйидаги далилларни келтиради:

1. Жонли организм сифатида ҳар қандай жамият ҳам ўсиш ва ривожланиш, касалланиш ва даволаниш жараёнлари мавжуд. Бу жараён кенгайиб боради;

2. У ва бошқалари мураккаблашади;

3. Унинг қисмларининг тобора бир-бирига боғлиқлиги кучайиб боради;

4. Уни ташкил этган бирликлар гоҳо пайдо бўлиб ва йўқ бўлиб туришига қарамай, бир бутун ҳолда яшашни давом эттиради.

Шу методдан фойдаланиб бугун келтирмоқчи бўлган масалани таҳлил қилмоқчимиз.

Ёш организм соғлом ўсиши учун унга керакли шарт-шароитлар, озиқ моддалар, умуман барча унсурларни таъминлаш, эҳтиёжни қондириш шарт. Шунда соғлом шахс бўлиб шаклланади.

Агар керакли воситалардан бири етишмасачи?

Организм

У холда организмда етишмовчилик пайдо бўлади ва касалланади. Масалан Д витамини етишмаслиги туфайли суяклар қийшайиб ўсиши мумкин. Бу «Роҳит» касаллигидир.

Ёки бўлмасам ҳаётимизга қарайдиган бўлсак, ёш болалар кесак ейишини биламиз. Бола организми талаб қилаётган модда шу кесакда борлигини инстинкт орқали билади лекин бунда зарарли моддалар йўқлигига ҳеч ким кафолат бермайди. Агар соғлом бола керак бўлса буни ота-она назорат қилиб, ишончи воситалар орқали етишмаётган моддани таъминлаши керак.

Ёки кимдир шу ёш бола касалланишидан манфаатдор бўлади.(бу кейинги мулоҳазаларимизда кўпроқ ўринли)

Жамият

Жамиятда ҳам организмда кузатилган ҳолатлар юз беради. Жамиятда ёш қатламни шахс қилиб етиштириб берувчи восита–таълимдир. Бунда ҳам айрим муҳим нарсалар етишмаслиги сабаб муаммолар юзага келади. Таълим ва тарбияда Ислом динининг ҳиссаси етишмагани учун жамиятда турли хил ижтимоий касалликлар юзага келган ва келмоқда: ёшлар ўз жонига қасд қилиши, мактаб болалари бир-бирини бичоқлаши, ёш қизларнинг ҳомиладор бўлиши, оилавий ажримлар, қариялар ва болалар уйини толиб кетиши ва бошқаларнинг барчаси жамиятга етишмаётган муҳим элемент сабабидир. Агар соғлом авлод керак бўлса буни давлат назорат қилиб бўшлиқларни тўлдириши керак. Ё бўлмасам аҳоли динга бўлган эҳтиёжи туфайли нотаниш манбага мурожаат қилади. Бу манбада зарарли воситалар йўқлигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ёки бўлмасам кимдир бундан манфаатдор бўлади. Улар ҳеч қачон тўғридан-тўғри келмайди. Балки ўзларининг заҳарларини «Ислом» номи билан ўраб бизга дори деб тарқатишмоқда. Жангари гуруҳларга қўшилиб кетаёйганларнинг асосий қисми ўша «дори»дан ичиб қўйганларидир. Давлатнинг ва диннинг осойишталигига путур еказиб, тинчликка раҳна солувчилар нозик нуқталарини қидиришади ва қидиришмоқда.

Мақолани ўқиётган кишини кўз олдига яққол ҳаётий воқелик келиши табиий. Аҳолини эҳтиёжи бор нарсани чеклаш билан иш битмайди. Бу дарёга тўғон қуриб ҳамма сувни йиғмоқчи бўлишдек гап. Уни тўғри йўлга йўналтириш керак, йўқса тўлиб-тошиб ёмон оқобатларга олиб келади. Бор эҳтиёжни давлат ўз назорати остига қондирмас экан ҳар доим бундан фойдаланувчилар топилган ва топилади. Агар диний таълим давлат тараққиётига салбий таъсир кўрсатади дейилса бизнинг энг тараққий этган даврлар яъни Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Амир Темур... даврлари айнан Ислом дини гуллаб яшнаган даврга тўғри келади. Ёки ҳозирги замондаги Малайзияни ривожланишида Ислом динининг ўрни беқиёс. Ҳар ким хулосани ўзи чиқаради.

Орифжонов Файзулло

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Идлибликлар учун “шошилинч уйлар” қурилади

378 17:00 23.01.2020

Халифа Ҳафтар урушни охиригача олиб бормоқчи

1236 13:35 14.01.2020

Тотализатор сиртмоғи

1932 19:39 23.11.2019

«Тренд» кутиб яшаётган халқ

899 17:00 20.11.2019

«Қуръонни нима қилдик?!»

1238 14:00 06.11.2019
« Орқага