Ахлоқ

«Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки…»

1281

Бир эркак хотинини олдига кирса йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин: "Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу ҳолатим Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилишдир, деди. Эр хотинидаги иффат ва Аллоҳдан қўрқишидан хурсанд бўлиб кетиб, унинг пешонасидан ўпди-да, болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлабди.

Бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотинини бегона ўйнашининг қўйнида ухлаб ётган ҳолда топибди. Шунда эр ҳеч нарса қилмасдан, фақат зарур нарсаларини олиб, шаҳарни тарк қилиб, чиқиб кетибди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди. Қараса одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Улардан тўпланиш сабабини сўраган экан, одамлар: "Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди", дейишибди. Шу вақт оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қария ўтиб қолибди. “Бу одам ким бўлади?” деб сўраган эди, одамлар: "Бехосдан чумолиларни эзиб қўйиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария", деб айтишди. У киши: "Аллоҳга қасамки, ўғрини топдим, мени подшоҳга олиб боринглар", деди. Подшоҳга олиб боришгач: "Хазинангизни ўмарган ўша қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, бошимни танамдан жудо қилаверинг", деди. Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди. Суриштирув, сўроқлардан сўнг, қария ўғри эканини тан олди.

Подшоҳ: "Бу қарияни ўғри эканини қаердан билдинг?" деб сўраган эди, у киши: "Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади", деб жавоб берди.

 

Манба: @arabicuz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аёллар тарбиясини ислоҳ қилайлик!

756 17:00 21.08.2019

Одоб - бойлик, уни ҳаётда қўллаш – комилликдир

409 14:10 15.06.2019

«Ота-онангнинг юзига назар солишинг ибодат эканини билмайсанми?»

786 17:00 14.06.2019

«Сизлар заифларингиз туфайли ризқланасиз ва нусратга эришасизлар»

820 21:00 12.06.2019

«Қалбим билан чинқира бошладим: Роббим мени қайтар…»

2002 12:01 12.06.2019
« Орқага