Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЕИ ва НАТО Навальний иши бўйича Россияга босимни кучайтиряпти

812

НАТО раҳбарияти Россиядан мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши бўйича халқаро текширув ўтказишга рухсат беришини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар тарқатди. 

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Москва “Новичок” заҳри бўйича маълумотларни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига бериши зарур. Германиялик экспертлар мухолифатчи Навальний айнан ана шу модда билан заҳарланган деган фикрга келган. Шунингдек, Столтенберг НАТО Россияга қарши қандай халқаро чоралар қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди.   
Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков агар Навальнийнинг заҳарлангани тасдиқланса, жиноят иши қўзғатилишини айтган эди. 

Европа Иттифоқи ҳам Алексей Навальнийнинг заҳарланиши бўйича Россияга босимни кучайтириш ниятида. Хусусан, ЕИ бу ҳодисани халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларнинг жиддий бузилиши деб ҳисоблаб, Россияга янги санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний 20 август куни заҳарланиш оқибатида комага тушиб қолди. 22 август куни уни Россиядан Германия пойтахти Берлиндаги “Шарите” касалхонасига олиб келишди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага