Россиянинг Екатеринбунг шаҳрида жойлашган “Рамазон” масжидида Свердловск вилояти бўйича ёш қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда IslamNews хабар бермоқда.
Танлов “Баракат” хайрия жамғармаси томонидан Мусулмонлар идорасининг Свердловск вилояти бошқармаси кўмагида ташкил этилди. Болалар танлов доирасида нафақат Қуръон тиловати, балки ҳадис ва сийрат билимдонлиги бўйича ҳам беллашди. Ғолибларга совғалар тақдим этилди.
“Аввалига мен болалар учун исломий мактаб очиш ва у ерда Қуръон ўргатишни ният қилган эдим. Умид қиламанки, мазкур танлов орзуимни амалга ошириш учун илк қадам бўлади”, – дейди “Баракат” жамғармаси раҳбари Залия Валиева.