Янгиликлар

Екатеринбургдан ташвишли хабарлар келмоқда

7049

Афтидан Свердловск расмийлари шаҳарда Исломнинг барча кўринишларидан бутунлай халос бўлишга қарор қилишган шекилли, маҳаллий ҳокимият учинчи масжидни ҳам бузишга қарор қилди. 

Шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган “Мавлид” масжиди бузилиши мумкин. Свердловск вилояти мусулмонларнинг вилоят диний бошқармасининг берган жавобида айтилишича, масжид ҳеч қачон мусулмон жамоасининг мулки сифатида рўйхатдан ўтказилмаган. 

“Мавлид” масжиди 1982 йил 3 майда Свердловскнинг кекса мусулмонлари томонидан сотиб олинган собиқ хусусий уйда жойлашган. Бу Урал пойтахтидаги мусулмонларнинг биринчи масжиди ҳисобланади. Мусулмонлар шаҳар Кенгаши ижроия қўмитасидан минора ва масжид қуриш учун ер ва рухсат олганлар.

Ҳозирга қадар Екатеринбургда аллақачон иккита масжид: “Раҳмат” масжиди ва шаҳар марказидаги вақтинчалик намозхонани йўқ қилган.

Расмийлар ўз қарорларини мусулмон идоралари билан можарога, шунингдек, шаҳарнинг ушбу қисмида кўп қаватли мавзенинг қурилиши бошлангани ва масжиднинг ушбу улкан режага халақит беришига боғламоқда. Шу билан бирга, шаҳар мусулмонларининг эҳтиёжлари ва бузилган масжидларга мусулмон жамоатининг катта пуллар сарфлагани ҳеч кимни қизиқтирмайди. Шу муносабат билан, барча манфаатдор мусулмонлардан масжидни сақлаб қолишни ва Екатеринбург мусулмонларини камситишларига йўл қўймасликни сўраймиз. Ҳатто ушбу воқеа ҳақида маълумотнинг тарқалиши ҳам масжидни бузилишдан сақлашга ёрдам беради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

695 15:30 06.04.2020

Москва Марказий Осиё давлатлари интеграциясига қарши – қозоқ сиёсатшуноси фикри

856 14:30 06.04.2020

Россияда кўп қаватли уй портлади

837 22:30 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1714 21:30 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2523 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

740 14:30 31.03.2020
« Орқага