Ислом

Экрани синиқ телефон ишлатаётган футболчи...

12028

Яқинда ижтимоий тармоқларда Садио Маненинг суратини кўрдим. Нима бўпти дерсиз? Қўлида экрани синган телефон. Энг қизиғини айтайми? Яқинда “Ливерпуль” клуби футболчиларига “iPhone 11 pro” телефони совға қилинди. Мен кўрган суратда Маненинг ортида турган Фирминонинг қўлида худди шу телефон. Садио эса экрани синган телефон тутиб турарди. Катта эҳтимол билан Мане янги телефонини сотиб, пулини хайрия мақсадида ишлатган, ҳар ҳолда мендаги маълумотлар шундай. Нима бўлганда ҳам сенга “iPhone 11 pro” телефонини совға қилишса-ю, сен оддий экрани синган телефон ишлатиб юрсанг... Ваҳоланки, Мане бу телефонни тутиб юрса ҳам ҳеч ким гапирмасди, чунки бу совға...

“ИЧМАЙМАН”

Маненинг ҳурмат қиладиган жиҳатлари кўп. Хусусан, шу пайтга қадар Европада футболчилар маишатдан, алкоголдан ўзини тия олмайдиган бир муҳитда сенегаллик футболчи спиртли ичимликларга яқинлашмайди ҳам. Буни у қуйидагича изоҳлайди: “Ислом мен учун жуда муҳим. Беш вақт намозимни қолдирмай ўқийман. Диннинг бошқа ҳукмларини ҳам бажараман".

ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИ ХРИСТИАН

Яна бир факт мени ҳайрон қолдирди. Сайтлардаги маълумотларга кўра, Садио Маненинг энг яқин дўсти Люк, яъни христиан. Мане христиан динидаги Люк билан энг яқин дўст эканлигини яширмаяпти.

“Сенегалда 90 фоиз аҳоли мусулмон, христианлар фақат 10 фоиз. Биргаликда ҳамжиҳатлик ва дўстлик ҳукмрон муҳитда яшайдилар. Менинг энг яқин дўстим Люк – христиан”. Бу Маненинг иқрори. Шунчаки қойил қолиш керак.

ҲАР ОИЛАГА 70 ЕВРОДАН

Мане Сенегалдаги камбағал туманларнинг биридаги ҳар битта оилага 70 евродан беради. Савоб учун, ҳеч қандай манфаатсиз. Ният битта — муҳтожларнинг ҳожатини чиқариб, савоб олиш, мусулмонлик бурчини бажариш. Мактаблар очди у, стадионлар қурди у. Воз кечгани – шоҳона ҳаёт, данғиллама ҳовлилар, Неймар ёки Роналдуники каби самолётлар ва бошқа моддий бойликлар. Мане учун булар ҳеч нарса. Шунинг учун ҳам Садио Мане омаддан, Яратганнинг эътиборидан мосуво эмас.

ЎЗ ВАҚТИДА ОЧ ЯШАГАНМАН

“Очлик нималигини жуда яхши биламан. Тўп тепишга қизиқардим, аммо оёқ кийимим йўқ эди. Шунинг учун бугун муҳтожларга кийим-кечак олиб беряпмиз. Қийналганлардан ёрдамимизни аямаяпмиз”.

Мане – Аллоҳдан астойдил сўрасанг, эзгу, савоб ишлар қилсанг, мукофотини олишингнинг яққол исботи. Бир пайтлар мен машҳур футболчи бўламан, деганида ҳамма унинг устидан кулганди. Чунки Сенегалда туғилган, қашшоқликка маҳкум оила фарзанди учун бу фантастикадек гап эди. Аммо Яратгандан чин дилдан сўраган йигитча бугун ниятига эришди, энг муҳими, Мане Аллоҳни унутиб қўйгани йўқ, берган неъматлари эвазига Яратганга муносиб жавоб қайтаряпти.

Орамизда Манедан ўрнак олиши керак бўлганлар бисёр. Эрталаб бамдод намозини ўқиб, кейин ҳеч иккиланмай ароқ ичадиганлар, ароқ ичиб, тағин дуо ўқийдиганлар, Яратгандан орзулари амалга ошишини сўраб, “Шу ниятларимиз амалга ошиши учун олдик”, дея шайтон сувини сипқорадиганлар талайгина. Орамизда совға қилинган қимматбаҳо телефонни хайрия йўлига сарфлаб, ўзи экрани синган телефон ишлатиб юрадиганлар камдан-кам. Орамизда қўшниси, яқини камбағал, ёрдамга муҳтож, ўзи эса данғиллама қасрда яшаб, алламбало машиналарни миниб юрганлар кўп.

Орамизда Манега ўхшаши керак бўлганлар кўп.
 

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

425 10:13 05.04.2020

Нега ширк энг катта гуноҳ?

601 23:00 04.04.2020

Россияда кўп қаватли уй портлади

626 22:30 04.04.2020

Оят: «Албатта, сенинг душманингнинг орти кесикдир...»

606 22:00 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1397 21:30 04.04.2020

Асир (37-қисм) (сўнгги қисм)

241 21:00 04.04.2020
« Орқага