Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Экстремистик жамоалар кирдикорларининг сабаблари

1440

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” (тўққизинчи қисм)

(Давоми, боши мана бу ерда)

Учинчи фасл

Экстремистик жамоаларнинг кирдикорлари натижалари уларни бошқалар билан ҳамжиҳат яшамаслиги сабаблари

Дарҳақиқат экстремистик жамоаларнинг мусулмон бўлмаганларни қатл қилиши ёки уларга нисбатан қаттиққўл ва  муросасиз муносабатда бўлиши Ислом ва мусулмонларни зарарига хизмат қилмоқда. Бу ҳолат мусулмонларга нисбатан ғайридинлар муомаласини  ўзгаришига олиб келмоқда. Улар дунёнинг барча нуқталарида Исломнинг асл кўринишини бузиб талқин қилмоқда. Айрим ғарб давлатлари экстремистик жамоалар амалга ошираётган қабиҳ ишлардан усталик билан фойдаланмоқдалар. Улар қўл остиларидаги оммавий ахборат воситалари орқали Ислом динига нисбат берилаётган ёлғон ва туҳматларни гўё мусулмонлар қилган ишлар сифатида кўрсатмоқдалар. Бугунги кунимизда Ислом ва мусулмонлар улар хоҳ ислом жамиятида бўлсин, хоҳ ғайридинлар жамиятида бўлсин, экстремистик жамоалар амалга ошираётган жиноятлари  сабабидан ўзларини оқлашга ҳам мажбур бўлмоқда.

Иккинчи томондан, ғарб матбуот саҳифаларида ёмон карикатура расмларини чиқариб уни саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш ҳолатлари учрамоқда. Оқибатда давлатлараро айрим алоқалар ҳам таранглашмоқда. Вазият шундай давом этар экан мусулмонларни ғайридинлар жамиятига сафар қилишида ҳам ҳар томонлама тангликлар кузатилмоқда. Ҳатто айрим ғайридин жамиятилари раҳбарлари мусулмонларни ўз ҳудудларига киритмаслик таклифини бермоқдалар. Бунинг натижасида эса мазкур мамлакатларда истиқомат қилиб турган кўпгина мусулмонлар айрим маҳаллий фуқоролар томонидан етадиган хавф-хатар ва азиятларга дуч келмоқдалар. Чунки маҳаллий фуқаролар орасида, экстремистик жамоаларнинг тажовузкорона ҳаракатлари сабабли мусулмонларни ёмон кўрадиган инсонлар ҳам топилади. Шунинг учун ҳам исломий жамиятлардаги  исломий ташкилотлар, ислом динини тарғиби ва ташвиқоти билан шуғулланаётган барча муассасалар зиммасидаги энг муҳим вазифалардан бири эндиликда ғарбликлар олдида ислом дининг гўзал шаклу-шамойилини кўрсатиб беришдир. Мусулмонлар бу ишни ғарбликлар олдида турли илмий анжуманлар уюштириш, уларга делегациялар жўнатиш ва ислом дини ҳақида керакли ва муҳим маълумотлар етказиш орқали амалга оширишлари зарур.

Иккинчи томондан  турли экстремистик жамоаларни амалга ошираётган хунрезликлари ислом душманларини ҳам ислом динининг бой илмий  асосларини тадқиқ қилишига олиб келди. Улар ислом динини гўёки қотиллик ва бошқа бузғунчиликларга чақириш билан айбламоқдалар. Уларнинг бу ишдан мақсади ислом динини бузғунчилик ва қотиллик дини сифатида кўрсатиш  холос. Ислом асосларини ўрганаётган ғарблик тадқиқотчилар қўли остида турли ахборот воситалари мавжуд.  Воқеликда эса улар Ислом дини ва унинг бой илмий мероси ҳақида чуқурроқ билимга эга эмаслар. Ислом уммати уламолари томонидан ёритиб берилган оят ва ҳадисларнинг илмий талқинларидан бехабардирлар. 

Масаланинг хатарли томони, ислом асосларини ҳеч қандай илмий асоссиз тадқиқ қилаётган ушбу тадқиқотчилар,  Ислом динини айблаётганлар ўзларининг  дастурий эшиттиришлари орқали кенг жамоатчиликка ўз таъсирини ўтказиш имкониятига эгадирлар. Табиийки, бу ишлар мусулмонлар орасида фитна уруғларини урчишига ва ёшлар орасида даҳрийлик тушунчаларини кенг тарқалишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бугун жамиятимизни ҳар томонлама ҳимоя қилишимиз, ёш авлодимизнинг дин-диёнатини Ислом чегарасидан чиқариб юборадиган бузғунчи ғоялардан асрашимиз зарур.  Бунинг учун умматни мўтадиллик ва кенглик йўлига чақиришимиз керак. Уммат бошидан кечирган турли танглик даврлардан бери давом этиб келаётган барқарор васатия йўлига ҳамда ёш авлод онгида мусаффо диний тушунчаларни шакилланишига кафил бўладиган соғлом диний маърифатни тараннум қилишимиз зарур.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлинг!

619 14:00 27.01.2021

Билолхон домла Рустамов: “Саботул ожизин” шарҳи (23-қисм)

176 08:00 27.01.2021

Ҳаётимиз саодатли бўлсин!

419 22:30 26.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (67-қисм)

464 22:05 26.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу (66-қисм)

506 21:05 25.01.2021

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (2-қисм)

729 20:37 25.01.2021
« Орқага