Янгиликлар

Элчихона ўзбекистонликларни чартер рейс масаласида сабр қилишга чақирди

959

Ўзбекистоннинг Брюссел шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб дипломатик ваколатхона ҳузурида 24 соатлик режимда Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш штаби фаолият кўрсатмоқда.

ТИВ хабарида айтилишича, ватандошлар билан телефон ва интернет орқали доимий алоқада бўлиб турилибди, ижтимоий тармоқларда (Telegram ва WhatsApp) очилган каналларда ҳолат ҳақидаги долзарб ахборотлар мунтазам тартибда тарқатилмоқда, уларга зарурий консультатив ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Бельгия, Нидерландия, Люксембург ва Дания расмий идоралари томонидан жорий қилинган карантин режимига амал қилиш бўйича батафсил тушунтириш берилмоқда.

Ҳозирда Штаб томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати шакллантирилмоқда. Шу билан бирга, дипломатик ваколатхона ҳамюртларни чартер рейсини ташкиллаштириш масаласида бироз сабр қилишга ва ижтимоий тармоқларда фуқароларимизни чалғитувчи асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирган.

Бенилюкс ва Дания ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг визаларини узайтириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида Штаб мазкур давлатларнинг миграция хизматлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Штаб ватандошлардан Ўзбекистон фуқаролари орасида касаллик тасдиқланган ҳолатларда даволаш жараёнини мониторинг қилиш, консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдамни кўрсатиш учун зудлик билан хабар беришни сўраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия туфайли меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга қайтмоқда

166 16:30 30.05.2020

Ўзбекистон масжидлар очиладими?

1570 15:21 30.05.2020

Расман: Ўзбекистонда карантин 15 июнга қадар узайтирилди, бир қатор ўзгаришлар бор

991 12:14 30.05.2020

Диний идоранинг мадраса очиш ҳақидаги хатга жавобига муносабат

4290 19:00 29.05.2020

Туркиядан Ўзбекистонга самолётлар қачон уча бошлайди?

882 11:01 29.05.2020

Икки ҳайдовчи Андижонда  100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди

993 23:13 28.05.2020
« Орқага