Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди давлат органлари томонидан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди

1408

Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Хабар берилишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан лицензия, диплом, гувоҳнома, молиявий ҳисоботлар ва қуйидаги айрим фактларни тасдиқловчи маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади:

  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
  • лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
  • ва хабарномалар қабул қилингани тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
  • давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
  • қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотларни;
  • кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотларни;
  • жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
  • жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;
  • жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;
  • фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
  • олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларни:

  • молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
  • жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
  • ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўлангани тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нидерландияда ҳалол маҳсулотлар дўконини портлатмоқчи бўлишди

965 20:50 28.07.2021

Давлат органлари етказган зарар учун Тошкент бюджетидан маблағ ажратилади

965 21:10 14.07.2021
« Орқага