Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

1268

Ҳукуматнинг 19 ноябрь кунги 696-сонли қарори билан «Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг «ABITUR» дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: 

  • 86-100% учун – 5 баҳо;
  • 71-85% – 4 баҳо;
  • 56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Низомга мувофиқ ушбу тартиб 2022-2023 йил ўқув йилидан қўлланилиши белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиббиёт йўналиши битирувчиларининг тўлиқ ставкада ишлашига рухсат берилди

344 12:20 05.10.2022

Четдан ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

722 18:30 15.07.2022

ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

799 16:40 23.05.2022

Техникум битирувчилари учун муҳим янгилик

1303 12:45 28.04.2022

ОТМ контракт тўлаш муддати узайтирилди

961 19:12 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади»

1013 20:16 04.03.2022
« Орқага