Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Энди Озарбайжон Арманистонни судга берди

698

Ўтган ҳафта Арманистон Озарбайжонни БМТ Халқаро судига берган эди, энди Боку ҳам Ереваннинг устидан судга мурожаат қилди.

Озарбайжон томони Арманистонни этник тозалашларда ва шу орқали Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни бузишда айбламоқда. Худди қўшниси сингари Озарбайжон ҳам ўз фуқароларнинг ҳимояси учун фавқулодда чоралар кўрилишини истамоқда. «Арманистон конвенцини бузгани учун жавобгар ҳамда Озарбайжон ва озарбайжонликларга етказилган зарарни қоплаши лозим», – дейилади даъво аризасида. 

Ереваннинг иддаосига кўра, Озарбайжон ўнлаб йиллар давомида Арманистонни ирқий камситишга дучор этиб келган, буни оммавий қотилликлар, қийноқ ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар билан амалга оширган. Арманистон бундай камситишлар 2020 йилнинг сентябрида яна олдинги планга чиққанини ва Озарбайжон халқаро конвенцияни қўпол равишда бузганини айтмоқда.

«2020 йилнинг 10 ноябрида ўт отишни тўхтатиш эълон қилиниб, жанговар ҳаракатлар тўхтатилгандан сўнг ҳам Озарбайжон арман асирлари ва бошқа маҳбусларга нисбатан қотиллиқ, қийноқ ва бошқа жиноятларни давом эттирди», – дея даъво қилди Арманистон. http://azon.uz/content/views/armaniston-ozarbayjonni-sudga-berd

Шундай қилиб, Боку ва Ереван ўртасидани низо янги босқичга ўтди. БМТ Халқаро судида ишларни кўриб чиқиб бир неча йилга чўзилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида Тоғли Қорабоғ учун кечган жангларда Озарбайжон ҳудуднинг катта қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Томонлар Россиянинг воситачилигида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорабоғда минглаб мина зарарсизлантирилди

547 18:05 04.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

479 13:05 02.12.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4073 14:06 23.11.2021

Тугамаган можаро: Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Брюсселда учрашади

486 15:10 20.11.2021

Арманистон Мудофаа вазирлиги Сюникдаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни янгилади

946 17:35 19.11.2021

Россиялик генерал махсус топшириқ билан Ереванга етиб келди

1302 17:37 18.11.2021
« Орқага