Янгиликлар

Энди шахсни қўлга олишда видеотасвирга олиш мажбурий бўлади

507

Шахсни ушлаб туриш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш каби жараёнларни, агар у ҳимоячидан воз кечса, бу ҳолатни ҳам мажбурий тарзда видеотасвирга тушириш тартибини ўрнатиш зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида билдирди.

Аввалроқ тинтув жараёнини, олинган кўрсатмаларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти каби процессуал ҳаракатларни видеотасвир орқали қайд этиш шартлиги қонуний асосда белгиланган. Эндиликда бу ҳолат, Президентга кўра, шахсни қўлга олиш жараёнига ҳам татбиқ этилиши лозим.

Ўз нутқида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган шахс махсус бинога олиб келинганидан кейин бу ҳақда унинг оила аъзолари дарҳол хабардор қилиниши кераклигини ҳам урғулаган Президент буни суриштирувчи, терговчи ва бошқа ваколатли шахснинг мажбурияти сифатида қонунда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этди.

Президентимизнинг таъкидлашича, шахсни ушлаб туриш ва унинг ҳуқуқини чеклайдиган бошқа процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳолатларини ҳисобга олишнинг электрон тизимига ўтиш зарур.

Давлатимиз раҳбари бу борада ўтказилажак ислоҳотлар орасида 2020 йилдан прокурорлар қарори устидан судга шикоят қилиш тартиби ҳам жорий этилишига ҳам эътибор қаратди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзараси 

1112 23:30 03.04.2020

“Исломобод” масжиди қайта қурилмоқда

683 18:20 12.03.2020

“Тошкент нафас олишни истайди” флешмоби ўтказилди

1090 15:40 27.02.2020

Янги вазирлик ташкил этилди

863 22:29 18.02.2020

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

1884 17:47 10.01.2020

Буюк Британияда мусулмонлар сони расман 3 миллиондан ошди

791 09:30 06.01.2020
« Орқага