Энемда биринчи масжид очилди

19:00 01.07.2018 755

Кеча Россия таркибидаги Адигея Республикасининг Энем шаҳар типидаги посёлкасида хайрия ҳисобига бунёд этилган илк масжид очилди.

Тўрт минорадан иборат мазкур масжиднинг хонақоҳида бир пайтнинг ўзида 300-400 киши намоз ўқиши мумкин, дейилади Islam.ru хабарида.

Масжиднинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, у нафақат маҳаллий аҳолига, балки М4 трассасидан ўтадиган йўловчиларга ҳам қулайлик яратади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!