Илм

Энг афзал 7 амаллар

1228

Аслида, фарз амалнинг савобига ҳеч нарсани қиёслаб бўлмайди. Амалларнинг ичида энг афзали фарз амалдур. Аммо шундай нафл (суннат) амаллар борки, ўзининг аҳамияти, тақозоси ва фойдаси жиҳатидан фарздан устун ҳисобланади.

Мазҳабимиз китобларида ана шундай фарздан афзал нафл ибодатларни қуйидагича санайдилар:

1.    Намоз киришидан аввал таҳорат қилиш мустаҳаб, вақт киргандан сўнг эса фарз. Аммо намоз вақтидан аввал таҳорат қилиб олиш ундан афзалдир.

2.    Қарздор қарзини ўташидан аввал кечвориш мустаҳаб, қарздор қарзини мутлақо тўлай олмайдиган даражада камбағал бўлиб қолса, уни кечвориш вожибдир. Аммо шундан аввал кечвориш афзалдир.

3.    Саломни аввал бошлаш суннатдир, унга жавоб қайтариш фарздир. Аммо аввал салом берган афзалдир.

4.    Рамазон рўзасини мусофир тутиши суннатдир. Аммо муқим одамнинг рўза тутиши фарздир. Аммо мусофирнинг рўза тутиши ундан афзалдир.

Рамазонда уч набавий одат

Бағрикенг болажон

5.    Жумъа намозига эрта бориш мустаҳабдир, азон айтилгандан сўнг бориши фарздир. Аммо азон айтмасидан аввал эрта бориш афзалдир.

6.    Оч одамга кифоясига яраша таом бериш фарздир, ундан зиёдасини ато қилиш нафлдир. Аммо ана шу нафл афзалдир.

7.    Қурбонликда бир қўй сўйиш вожибдир, иккинчи қўйини ҳам сўйиш мустаҳабдир. Ана шу мастаҳабнинг вожибдан кўра савоби кўпроқдир.

Ибн Обидин. “Радд ул-муҳтор”  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рўза тутмаслик учун узрли сабаблар

2950 03:20 26.04.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Рўза қандай ибодат?

611 21:40 21.04.2020

Ғийбат ҳажни ҳам куйдирадиган гуноҳ

885 06:30 14.04.2020

Амалсиз илм мевасиз дарахт кабидир

617 00:00 27.02.2020

Намоз энг муҳим амал

1762 17:00 15.02.2020
« Орқага