Ислом

Энг баракали никоҳ қайсилигини биласизми?

1823

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бугунги кунда никоҳ ва тўй ишларини анча катталаштириб юбордилар. Буни бизга динимиз буюрмаган. Балки буларнинг барчаси диндан узоқлик натижасидир.

Исломда оддий ва кам харажат тўй хуш кўрилгандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

إن أعظم النكاح بركة أيسره مؤنة 

Яъни: “Энг баракали никоҳ (маҳр ва харажатлари) енгил бўлганидир”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Яъни қайси никоҳда қанча машаққат кам бўлса, осонлик бўлса, харажатлар кам бўлса, ана ўша никоҳ энг кўп баракали никоҳ бўлади. Бундай никоҳ баракасидан эр-хотин ҳаётида ҳам қувончлар ва хайр-барaкалар бўлади.

Бунинг аксича, қайси никоҳда турли хил расм-русумлар ва урф-одатлар бўлса, шариатга хилоф ишлар бўлса, мол-мулклар зое бўлса, у Аллоҳ таъолонинг норозилигига сабаб бўлади ва унинг бебаракалиги янги қурилган оила ҳаётига ҳам таъсир қилади.

Айни шу сабабли одамлар минглаб пул сарфлаб қизларини турмушга узатадилар. Афсуски, қизлари бир-икки кунда йиғлаб уйларига қайтиб келади. Гўёки никоҳнинг асли бўлган руҳ чиқиб кетиб бўлгану, мурда боқий қолгандекдир.

"Аздваажи зиндаги кэ сунеҳри усул" китобидан 

Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ризқдаги бараканинг омиллари

1762 22:00 14.02.2020

Барака нимада?

2592 08:00 07.01.2020

Бараканинг 29 та омили

2844 08:00 05.01.2020

“Барака”нинг маъноси

1165 13:00 09.05.2019
« Орқага