Энг гўзал муҳаббат

22:32 21.02.2019 650

Энг гўзал муҳаббат – сиз ҳақингизда Жаброил алайҳиссалом осмон аҳлига: “Албатта Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринг!”, деб нидо қилишидир. Шунда осмон аҳли ҳам, ер аҳли ҳам сизни яхши кўради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ таоло бирор бандани яхши кўрса, Жаброилга: “Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!”, деб нидо қилади. Шунда Жаброил уни яхши кўради. Сўнгра у осмон аҳли ичида: “Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринг!”, деб нидо қилади. Шунда осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра ерда (яъни, ер юзидаги одамларнинг қалбида) унга нисбатан мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ижро қилинади”.

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!