Энг кичик сурада буюк мўъжиза

15:30 05.03.2019 2458

بسم الله الرحمن الرحيم

Кавсар сураси 114 суралар орасида ҳажм жиҳатдан энг кичигидир. Лекин шу мўъжаз сурада олам-олам мўъжизалар жамлангандир. Жумладан:

1. Кавсар сурасидаги калималар сони 10 тадир.

2. Кавсар сурасининг биринчи ояти 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.

3. Иккинчи ояти ҳам 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.

4. Учинчи ояти ҳам худди шундай 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган.

5. Мазкур сурада бир мартадан зикр қилинган ҳарфлар сони 10 тадир.

6. Бу сурада энг кўп такрорланган ҳарф “ا” алифдир. 10 маротаба зикр қилинган.

7. Ҳар бир оятнинг охири “ر” ҳарфи билан якун топган. “ر” ҳарфи алифбо тартибида 10 ўринда туради.

8. Қуръонда “ر” ҳарфи билан тугалланган суралар сони 10 та бўлса,

шулардан 10-чиси “Кавсар” сурасидир.

9. Суранинг 2-оятида وانحر (жонлиқ сўй) деган буйруқ келади. Мазкур буйруққа амал қачон бўлади, дейилса! Зулҳижжа ойининг 10 куни, Қурбонлик  кунидир.

Ҳурматли ўқувчи, 10чи мўъжизага этибор беринг! Шунча 10 сони билан боғлиқ мўъжизаларнинг ҳикмати وانحر деган буйруққа яширинган.

Бизни ноқис ҳисобимиз бўйича, мазкур сурадаги 10 сони билан боғлиқ мўъжизалар сони ҳам 10 тани ташкил қилди. Албатта, бу сурада бундан бошқа биз билмаган ҳикматлар яширингани фақат Ўзигагина аёндир.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи эъжозларидан таъсирланиб, унинг оятларига амал қилиш бахтини барчамизга насиб этсин!

والله أعلم بالصواب

Манбалар асосида Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2 “е” гуруҳ талабаси Аҳадхон ҲАМИДХОНОВ тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!