Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Энг шижоатли ким? 

2019

Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ёнидагиларлардан:

- Энг шижоатли ким? - деб сўради.

- Сиз, - дейишди улар. 

- Албатта, - деди у киши. - Мен ким билан урушда юзма-юз келган бўлсам, уни мағлуб этганман. Лекин энг жасур киши Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дир.

Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Қурайшдан озор чеккан кунларини кўрганман. Ўшанда бир куни пайғамбаримизга ташланиб қолишди. Бири тортган... бири силтаган... "сенми ҳали илоҳларимизни битта илоҳга айлантирадиган?!" деб ура бошладилар.

Оллоҳга қасамки, уларга Абу Бакрдан бошқа ҳеч ким яқинлаша олмади. Абу Бакр эса, етиб боргунча бирини уриб, бирини эзиб, бирини силтаб борди. Ажратиб олар экан: "Бир одамни "Раббим Оллоҳ" дегани учун ҳам ўлдирасизми?!" деди.

Кейин Али розияллоҳу анҳу эгнидаги тўнининг барини кўтариб (юзига босиб) қаттиқ йиғлади, ҳатто соқоли ҳўл бўлиб кетди. Кейин деди:

- Худо ҳаққи, айтинглар: Фиръавн аҳли мўмини афзалми ёки Абу Бакр афзалми? 

Одамлар сукут сақладилар.

Али ибн Абу Толиб сўзини давом эттириб шундай деди:

- Жавоб бермайсизми? Оллоҳга қасамки, Абу Бакр умрининг бир соати Фиръавн мўминининг бутун умридан афзал. У иймонини яшириб юрган эди, бу иймонини эълон қилди. 
(Баззор, ал Муснад, 1/14).

  Қуръони каримда иймони мақтаб келтирилган, яширин ҳолда келиб Мусо алайҳиссаломга ёрдам берган мўминга ишора. Қуръонда "Фиръавн аҳлидан бўлган иймонини яшириб юрган мўмин" деб таъриф этилган.

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

804 19:30 06.03.2021

Ҳазрати Умар: "...барча яхши амалларимни Абу Бакрнинг биргина амалига алмашардим”

2935 21:00 03.08.2020

Аллоҳ билан бўлган савдо

2218 03:00 17.05.2020

«Сен шошқалоқсан, эй Абу Бакра»

1527 23:00 07.03.2020

Аллоҳнинг лашкарлари билан ҳазиллашманг!

2526 07:30 21.02.2020
« Орқага