Энг улуғ воқеа

23:25 13.03.2018 1890

Умар ибн Абдулазиздан сўрашди: “Эй мўъминларнинг амири, сиз ҳаётингиздаги қайси воқеани улуғ деб санайсиз?”

У киши шундай жавоб қилдилар: “Бобомнинг мен ҳақимга қилган дуою яхшиликларида деб биламан”.

Бобоси Умар ибн Хаттоб Мадина кўчаларида кечқурун айланиб одамлар ҳолидан хабар олиб юрарди. Кунлардан бир кун бир уйдан “Эй қизим, сутга озгина сув қўшгин”, деган овоз эшитилди. Шунда қиз: “Онажон, мўъминларнинг амири бу ишдан қайтарди, деди. Она деди: “Умар қайда-ю, сен қайда”. “Онажон, у зотнинг олдида итоат қилиб йўқлигида исён қилмаймизми?” деди.

Умар ибн Хаттоб ўша қизни келин қилди. Ўша қиздан туғилган фарзанд Умар ибн Абдулазиз одил подшоҳ бўлиб етишди. Бу эса онасининг ҳалоллигидан эди. Қалб иши нозик экани, уни ислоҳ қилиш, ҳалол ризқ топиш, ҳаромдан ҳазар қилишда ҳам қалб поклиги муҳим саналади. Юракдан яхши ният чиқса жисмнинг бошқа аъзоларига ҳам яхши бўлади. Аллоҳ таоло зоҳирий ва ботиний қалбимизни Ўзи ислоҳ қилсин.

Манба: ЎМИ матбуот хизмати

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!