Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Енгил ҳаёт...оғир аслида!

826

Худосиз файласуф ва мутафаккирлар ҳам, Ислом қатори бошқа динлар ҳам таъкидлайдиган нуқта шуки, енгил ҳаёт одамни бузади. Прогрес, ривожланиш, шароитлар яхшиланишини кўр-кўрона қабул қилавермаслик керак экан. Бироз қийинчилик, машаққат инсон руҳиятини тозаларкан, табиат билан уйғун сақларкан.

Жорж Орвел ҳам имкони бўла туриб ҳашаматдан воз кечади, қўл меҳнатини, дағалроқ ҳаёт тарзини танлайди.

Бой мусулмон давлатларда яшаб, ҳашаматлар худди шундай бўлиши керакдек оддий ҳолга айлангани ҳайрон қолдирарди. Ундан ҳам даҳшатлироғи Ўзбекистондек қашшоқ давлатда одамлар ҳашаматга берилиб кетаётганидир.

Динсизларни қўйиб туринг. Ўзини диндорман деганлар турмушини янада яхшилаш ҳаёт мазмунига айланган. Сал дағалроқ шароитга тушиб қолса динидан ҳам кечиб юборса керак дейман.

Умар разияллоҳу анҳу Арманистонни фатҳ қилиб юрган генералларига ҳарбий дағал ҳаётни лозим тутишни, енгил ҳаётга берилмасликни буюради.

Енгил осон ҳаётга ўрганиб қолганларда иймон кучли бўлиши қийин бўлса керак. Чунки машаққатларга чидаш бу сабрни талаб қилади. Сабр деса иймондандир.

Шуларни ўйлаганда, баланд охурдан ем еган, истаганини еб-ичиб, кўнгли тусаганини кийишга ўрганган, евро ремонтсиз уйда яшолмайдиган, газ-электрсиз ва оқар сувсиз жойда бир ҳафтага чидамайдиган аммо иймон-исломдан оғиз йирткудек гапирадиганларнинг нега таъсири йўқлигини тушунгандекман.

Ҳар қандай ўзгариш/ўзгартириш қурбонлик талаб қилади. Оллоҳ таоло буюрган динни олий қилишда воз кечиш талаб қилинган нарсалар бошида мана шу ҳашамат туради. Ўзи кўниккан шароитдан воз кечолмаган, қулай ҳаётини йўқотишдан чўчиган кимса Оллоҳ учун жонини тика олишига ишонасизми?

Жорж Орвел ёзувчиларга бир челленж беради. Бир ой қоронғу совуқ хонада гўштсиз атала билан кун кечир. Агар шу шароитга чидолсанг сендан ҳаққоний, принципига содиқ ёзувчи чиқиши мумкин.

Хуллас, дўстлар, ўзимизни алдамайлик, қалбимизни қурум босиб кетаётгани, ғафлатда ғарқ бўлаётганимиз сабаби ҳам чин табиатимиздан узоқлашаётганимиз, ҳамма қадриятимизни яхши яшаш эвазига сотиб юбораётганимиздан, валлоҳу аълам.

Файзиддин Мўмин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Қозоқ амалдорлари Хитой қармоғига тушган” – сиёсатшунос мулоҳазаси

1713 14:00 11.06.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

1298 20:39 30.05.2020

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

657 12:00 02.04.2020

Прописка йўқ бўлиши ёлғонми? – Блогер мулоҳазалари

1497 15:30 16.03.2020

Коронавирус махфий қуролми?

8019 19:30 28.01.2020
« Орқага