Енгил қарамайлик…

03:22 12.05.2019 6597

Ифтор пайти телевизор каналларини айлантирдим. ZO‘R TVда "Борига барака" ўйини кетмоқда.

Бошловчи: Худойи таоло омадингизни берсин, қани бошланг!

Иштирокчи хола: "Омийн, я роббал оламин, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"

Қимор бошланди. Бу ёқда ифтор…

Қиморхона муҳитини эслатувчи ушбу кўрсатувни ўзингиз ҳам бир эътибор билан кўринг, бошловчи иштирокчини гангитишга ҳаракат қилади, шунча нарса бераман, ўйиндан чиқасизми ё давом этасизми, деб. Энг ёмон томони иштирокчилар ичида ёши олтмишдан ошган оқсоқол амакилар, оқрўмолли аёллар бор. Кўрсатувни кўрган гўдакларда, болаларда қимор ўйинларига кўникма, осон мулкдор бўлишга майл ва алалоқибат ҳаромдан ҳазар қилмасликка одатланиш юзага келади. Ўйиннинг ўзи унга маблағ билан ҳисса қўшганларда норозилик уйғотади, жуда бўлмаганда ичида. Чунки у ҳисса қўшган ва у ҳам ютишни хоҳлайди. Исломда қиморнинг таъқиқланиш сабабларидан бири ҳам шу.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг бу ўйинни маъқулламаганидан хабарим бор. Нега энди ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга бефарқ. "Нуроний", "Маҳалла" жамиятлари ва Маънавият-маърифат марказлари нега жим? Битта оддий каналдан қадриятларимизга зид кўрсатувни олдириш наҳот шунчалар қийин?!

Эслатма: "Борига барака" ўйини моҳиятан қимордир.

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!