Янгиликлар

Эпидемия пайтида уйда ўтириш қандай имкониятлар беради?

591

Коронавирус пандемияси шароитида профилактика чораларига, хусусан, уйда ўтириш талабларига риоя қилиш иймон аҳлларига ўзларининг энг яхши инсоний фазилатларини намоён этишлари ва қодир Аллоҳнинг розилигини олишларига имкон беради.

Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси (ДУМ) раисининг ўринбосари Дамир Муҳитдинов РИА Новостига берган интервьюсида ана шундай деди. 

Унинг сўзларига кўра, ўзини чегаралаш ғояси Иброҳимий динларга эргашувчиларга жуда таниш. У христианлар орасида пасхага тайёрланиш кунлари, мусулмонларда Рамазон ва Шаъбон ойларида рўза тутиш, яҳудийларда рўза тутиш ва шаббатни мисол қилиб келтирди.

"Ҳозирги даврда биз баъзи чекловларни қабул қила олишимиз, ўзимизни четда сақлай билишимиз фуқаро сифатида ҳушёрлигимизни, шунингдек инсонийлик, ватанпарварлик, умуман Россияда фуқаролик жамиятининг намоён бўлишини билдиради", – деди Муҳитдинов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

412 10:13 05.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1389 21:30 04.04.2020

Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

1845 20:00 04.04.2020

Покистондаги афғон қочқинлари: Коронавирусдан кўра очлик ёмонроқ

345 17:00 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

759 16:30 04.04.2020

Нам ҳаво коронавирус тарқалишига қандай таъсир қилади?

817 16:00 04.04.2020
« Орқага