Янгиликлар

Эрдоған "Аё София" ҳақидаги танқидларга кескин жавоб қайтарди

7578

Туркия президенти Тоййиб Эрдоған Аё Софиянинг мақоми музейдан масжидга ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги бир қатор давлатларнинг танқидини рад этди, дея хабар беради NTV телеканали.

“Биз бошқа мамлакатларда ибодат қилмаётганимиз сабабли, бошқа давлатлар бизнинг ибодатларимизга аралашишга ҳақли эмас. Аё София мавзусида илгари сурилган айбловлар бизнинг суверен ҳуқуқларимизга тўғридан-тўғри ҳужумдир”, деди Эрдоған.

Аё София собори - Византия меъморчилигининг ёдгорлиги. У 532-537 йилларда Константинополнинг шон-шарафини абадийлаштиришга қарор қилган император Юстинианнинг раҳбарлиги остида қурилган. Ўтган асрнинг 40-йилларида, замонавий турк давлатининг асосчиси Камол Отатурк томонидан имзоланган Туркия ҳукуматининг қарорига биноан, кафедра музейга айлантирилди ва христиан фрескалари ва мозаикаларидан уларни яширган қатламлар олиб ташланган. 1985 йилда Аё София ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мерос объектларига киритилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, 2019 йилда Эрдоған Аё Софиянинг мақоми музейдан масжидга ўзгартирилиши мумкинлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШнинг Жўлан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олишига жавоб бўлади.

Июн ойида Эрдоған соборнинг мақомини ўзгартиришда Грецияга "ўз ўрнини билишни" маслаҳат берди ва бундай қарорлар учун Туркия парламенти борлигини айтди.
2020 йил июл ойи бошида Греция ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Петсас Греция Туркияни Истанбулдаги Аё София музейи мақомини сақлаб қолишга чақирди, чунки соборни масжидга айлантириш христианлар ва Туркия ўртасида бўлинишни келтириб чиқариши мумкин.

Аммо “диний толерантлик”ни маслаҳат бераётган Грециянинг ўзи мусулмонларни ҳар тарафлама дискриминация қилишда давом этмоқда. Масалан, Афинада жоме масжидининг  очилиши бир неча йиллардан буён чўзиб келинмоқда. Афина ҳудудида масжид бўлмаган Европадаги ягона пойтахт шаҳарлигича қолмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ниқоб тақ, қаҳрамон бўл!» Туркиядаги антиқа чорлов

327 07:00 12.08.2020

Эрдоған пандемия даврида Туркия нечта давлатга ёрдам берганини маълум қилди

493 07:00 11.08.2020

Туркияда коронавирус вакцинаси одамларда синаб кўрилади

584 14:43 10.08.2020

Туркияда “Аё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

2983 19:30 08.08.2020

Туркия араб давлатида ҳарбий базага эга бўлиши мумкин

1646 18:50 05.08.2020

Истанбул аэропортида қолиб кетган юртдошларимиз ҳақида. Улар қайтарилади...

341 09:40 04.08.2020
« Орқага