Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған Байден билан учрашувда «арманлар геноциди» масаласини кўтаради

1032

Бугун Брюсселда НАТО саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва АҚШ раҳбари Жо Байденнинг учрашуви бўлиб ўтади. Бу Байденнинг президент сифатида Эрдоған билан илк учрашувидир.

Брюсселга жўнаб кетишидан олидан Истанбулдаги Отатурк аэропортида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган Эрдоған АҚШ президенти билан учрашувда “арманлар геноциди” масаласини кўтаришини айтди. 

Маълумки, жорий йилнинг 24 апрель куни Жо Байден 1915 йилда усмонийлар давлати ҳудудида юз берган арманларнинг оммавий ўлимини геноцид дея тан олди.

“Бундай ёндашув бизни жиддий маънода хафа қилди. Буни кун тартибига олиб чиқмаслигимиз тўғри бўлмайди. Туркия тасодифий мамлакат эмас”, – деди Эрдоған. 

Шунингдек, Туркия президенти учрашувда икки давлат ўртасида муаммоли бўлиб қолаётган F-35 самолётлари ва С-400 ҳаво мудофаа тизими сингари масалалар, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама этилишини маълум қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған: «Арманлар 1915 йилда бир миллионгача қуролсиз курдларни ўлдиришган»

2228 20:05 11.07.2021

Эрдоған ватандошларга пандемияга қарши курашда самарали воситани айтди

828 16:55 02.07.2021

Турк мухолифати Истанбул канали қурилишига қарши чиқмоқда 

819 17:10 30.06.2021

Эрдоған ва Алиев Шушада учрашди

694 08:25 16.06.2021

Эрдоған АҚШни мусулмонларни ёмонотлиқ қилишда айблади

1159 13:00 26.05.2021
« Орқага