Янгиликлар

Эрдоған: “БМТ Хавфсизлик Кенгаши зулмларни томоша қилиб турибди”

2100

БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлаган Туркия прзиденти Ражаб Тоййиб Эрдоған БМТ ислоҳ қилиниши кераклигини таъкидлади ва Хавфсизлик Кенгашини танқид қилди, дея хабар бермоқда ВВС.

Эрдоғаннинг фикрича, мазкур Кенгаш вето ҳуқуқига эга беш доимий аъзонинг манфаатларига хизмат қилмоқда ва дунёнинг турли нуқталаридаги зулмларга томошабин бўлиб турибди.

Маълумки, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 15 аъзодан иборат ва унинг беш доимий аъзоси: АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция ва Хитой вето ҳуқуқига эга.

“Сомали, Мьянма ва Фаластиндаги қатлиомлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўз ўнгида содир бўлди”, – деди Эрдоған. 

Туркия президенти БМТ дунё аҳолиси учун адолатни таъминлай олмайдиган ташкилот эканини таъкидлади.

“Бугун дунёдаги энг бадавлат 62 кишининг бойлиги дунё аҳолисининг қарийб ярми, яъни 3,6 миллиард кишининг бойлигига тенг бўлса, бу ҳолат муаммо мавжудлигининг белгисидир”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливияни кимлар талаяпти?

984 14:07 01.06.2020

БМТ: “Пандемия пайтида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак”

236 12:30 23.05.2020

Хитой ҳарбий харажатларини оширмоқчи

434 17:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

660 10:00 22.05.2020

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрини босиб олингани тўғрисидаги хат БМТнинг расмий ҳужжати сифатида чоп этилди

1746 13:18 21.05.2020

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

595 12:00 20.05.2020
« Орқага