Эрдоған: «БМТдан адолат кутиб бўлмайди»

09:30 27.12.2018 1479

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған яна бир бор БМТни ислоҳ қилишга чақирди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Унинг айтишича, мусулмонлар глобал муаммоларни ҳал этишда қатнаша олмаяпти. Қолаверса, мусулмон мамлакатлар ўз келажакларини муҳокама қилишдан ҳам четлатилган.

“1,7 миллиард кишилик Ислом дунёсининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари орасида вакили йўқ. Қайтариб айтаман: БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси дунёнинг тақдирини ҳал қилмаслиги керак”, – деди Туркия президенти. 

Шунингдек, у Хавфсизлик Кенгашининг 15 муваққат аъзосининг ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини, улар “қўлини кўтариб-тушириш”дан бошқа нарсага ярамаслигини айтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!