Янгиликлар

Эрдоған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”

3692

Агар мусулмонлар закот берганида эди, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларда қашшоқлик муаммоси қолмасди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбулдаги конференциясида ана шундай фикр билдирди. 

Унинг таъкидлашича, дунёдаги мусулмон мамлакатлар катта табиий бойликлар ва стратегик жойлашувга эга. 

Аммо мусулмон давлатларнинг дунё иқтисодиётидаги умумий улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Бундан ҳам ачинарлиси, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги аҳолининг 21 фоизи – 350 миллион киши қашшоқликда кун кечирмоқда. Миллий даромад ва ривожланганлик борасида ҳам мамлакатларимиз орасида катта фарқ борлигини кўряпмиз. Энг бой мусулмон давлат ва энг камбағал мусулмон мамлакат ўртасидаги фарқ 200 баравардан ортиқни ташкил этади. Демак, мусулмонлар ўзаро закот муассасасини ишга туширишмаяпти. Мусулмонлар ўзларининг орасида закот берадиган бўлса, мусулмон ўлкаларда қашшоқ қолмайди”, – деди Эрдоған.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған ливиялик генерал Ҳафтарга таҳдид қилди

1729 17:20 15.01.2020

Кембриждаги эко-масжиднинг очилишида Эрдоған иштирок этди

1128 17:20 06.12.2019

Эрдоған: «Ҳурматли давлатларнинг беҳурмат раҳбарлари «исломий террор» деяпти»

3306 20:00 05.12.2019

Эрдоған: «ИШИД жангариларининг сони бўрттирилган»

1952 15:40 07.10.2019

Миср Эрдоғаннинг сўзларидан норози

3028 11:25 27.09.2019
« Орқага