Янгиликлар

Эрдоған: «Ҳурматли давлатларнинг беҳурмат раҳбарлари «исломий террор» деяпти»

3305

НАТО саммитида иштирок этиш учун Буюк Британия пойтахти Лондонга борган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бу ерда яшайдиган турклар ва мусулмонлар билан учрашди.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, Эрдоған учрашувда террорризм мавзусида сўзлаб, Туркияда охирги қирқ йилда жуда кўп киши террорнинг қурбонига айланганини билдирди.

Шунингдек, Эрдоған “ислом” сўзи “тинчлик” маъносини билдиришини таъкидлаб, ислом ва террор сўзларининг бирга ишлатилишини танқид қилди.

“Ислом тинчлик динидир. Тинчлик дини бўлган динимиз билан террорни асло қиёслай олмайсиз, террорнинг ёнига исломни сифат сифатида қўя олмайсиз. Айбга буюрмасинлар, бу ифодани ишлатганларни лаънатлайман. Уларга шу саволни бериш керак: Янги Зеландияда 51 мусулмонни намоз пайтида ўлдирган ким эди? Насроний. Биз насроний террорчи деяпмизми? Шундай ифодани ишлатдикми? Ишлатмадик, ишлатмаймиз ҳам. Нега? Бизнинг динимиз ислом бунга рухсат берамайди. Аввало динларимиз орасидаги муносабатларни муроса ҳолатига келтиришни гаплашайлик. Афсуски, ҳозир дунёдаги ҳурматли давлатларнинг баъзи беҳурмат раҳбарлари “исломий террор” атамасини ишлатяпти. Бу мумкин эмас. Буни қабул қилишимиз мумкин эмас. Юзма-юз учрашувларда “Бундай ифодаларни ишлатманглар, хафа бўляпмиз”, деб қайта-қайта айтдик. Айтяпмиз”, – деди Туркия президенти.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған ливиялик генерал Ҳафтарга таҳдид қилди

1729 17:20 15.01.2020

Эрдоған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”

3692 12:44 09.12.2019

Кембриждаги эко-масжиднинг очилишида Эрдоған иштирок этди

1128 17:20 06.12.2019

Эрдоған: «ИШИД жангариларининг сони бўрттирилган»

1952 15:40 07.10.2019

Миср Эрдоғаннинг сўзларидан норози

3028 11:25 27.09.2019
« Орқага