Янгиликлар

Эрдоған: “Идлиб масаласини зудлик билан ҳал қилишимиз зарур”

838

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Суриянинг Идлиб вилоятида юзага келган вазият зудлик билан ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади. 

“Россия режим (Сурия) кучларини юқори даражада қўллаб-қувватлаяпти. Инкор қилишса-да, бизда далиллари бор. Бу ерда бизнинг 911 километрлик чегарамиз бор, бу курашда биз эмас, улар бўладими? Биз бу курашнинг ичида бўлишга мажбур эмас, балки маҳкуммиз”, – деди Эрдоған Озарбайжонга сафари олдидан журналистлар билан учрашувда.    

Унинг сўзларига кўра, Идлиб бўйича музокаралар ўтказиш учун эртага Россия делегацияси Туркияга келади. Шунингдек, Эрдоған 5 март куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сурия армиясининг Идлиб назоратини қўлга олишга уриниши оқибатида ҳудудда гуманитар инқироз кузатилмоқда. Ўтган йилнинг декабридан берид ҳудудни 900 мингдан зиёд киши тарк этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: Идлибдаги ҳужумларни ким амалга оширган?

88 23:00 07.04.2020

Туркияда тиббий ниқоблар сотилиши тақиқланди

137 22:30 07.04.2020

Турк олими пандемиянинг чўққиси ва пасайиш даврини айтиб ўтди

2522 14:30 07.04.2020

Туркия шифохонасида коронавирусга қарши эмлаш бошланди

2155 11:00 07.04.2020

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

879 00:00 07.04.2020

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1325 17:00 06.04.2020
« Орқага