Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған: “Исломофобия вируси жуда тез тарқаляпти”

896

Айни пайт АҚШда сафарда бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Нью-Йоркда “Дунё янада одил бўлиши мумкин” мавзусида ташкил этилган конференцияда қатнашди. 

У бир қатор халқаро масалалар қаторида дунёда исломофобия билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталди. Унинг таъкидлашича, исломофобия вируси бутун дунёда шитоб билан тарқалмоқда. 

“Неча йиллар давомида демократия в эркинликлар бешиги сифатида намуна қилиб кўрсатиб келинган мамлакатларда бу вирус жуда тез ёйиляпти. Исломга душманлик ва муҳожирларга қаршилик бугунги кунга келиб сиёсатни ўзига асир қилиб олди. Мусулмонларнинг кундалик ҳаётини қийинлаштирадиган, давлат сиёсатини йўналтирадиган, ижтимоий тотувликка таҳдид туғдирадиган бузғунчи оқимга айланди”, – деди Туркия президенти. 

Унинг фикрига кўра, исломофобия худди ИШИД сингари мафкуравий фанатизмнинг ўзгинаси бўлиб, жамиятнинг турли қатламларида илдиз отишга улгурган. Эрдоған исломофобия ва тоқатсизликка қарши курашда Туркия фаол рол ўйнаётганини айтиб ўтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

420 09:00 15.10.2021

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

2047 08:25 14.10.2021

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1253 13:48 12.10.2021

Туркия Ўзбекистонга Sinovac вакцинасидан юборади

390 18:30 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7029 16:05 09.10.2021

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

522 18:05 08.10.2021
« Орқага