Янгиликлар

Эрдоған: Мурсийнинг ўлими табиий равишда бўлганига ишонмайман

3590

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Мисрнинг аввалги президенти Муҳаммад Мурсий табиий равишда ўлганига ишонмаслигини айтди. Бу ҳақда «Анадолу» хабр берди.

Буни Эрдоған минглаб турклар ва маҳаллий араблар йиғилган Истанбулдаги Фотиҳ масжидида Мурсийга ўқилган ғойиб жаноза намозидан сўнг айтди.

Эрдоған: «Мурсийнинг ўлими табиий равишда бўлганига ишонмайман» ,деб айтди.

У сўзи давмоида: «Сиси (Мурсий вафот этганидан сўнг ҳам) зулм қилишдан тўхтамади. Мурсийни васиятига кўра, ўз қишлоғида дафн этилишига йўл қўймади», деди.

Ўзининг ўта юксак даражадаги ахлоқи ва инсонийлиги билан танилган Муҳаммад Мурсий  кеча эрталаб Қоҳира шарқидаги қабристонда бир нечта оила аъзолари иштирокида қаттиқ қўриқлов остида дафн этилди.

Туркия президенти нутқи давомида: «Мурсий суд жараёнида Роббисининг ҳузурига йўл олди. Бу табиий жараёнми ёки бу ерда қанақадир ўйинлар мавжудми? Бу ерда бир қанча саволлар туғилади… Унутманглар! Бу мамлакат (Туркия)да ҳам Сисига ўхшаганлар бор. Шу сабабдан биз ўта эҳтиёткор бўлишга мажбурмиз», деди.

Эрдоған Европа Иттифоқида ўлим жазоси таъқиқланган бўлишига қарамай Мисрда бўлаётган йиғилишларда уларнинг вакллари иштирок этаётганига эътибор қаратди ва: «Мазлумлар тинчимайдилар. Золимларга қувонч йўқ. Улар Жаҳаннам ўтинига айланадилар», деди

Туркия етакчиси Мурсийнинг ўлими ҳақида гапираркан: “Биз шаҳидларнинг қийматини биладиган умматмиз. Аллоҳ таоло каломида айтган сўзни айтамиз: «Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмайсиз».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ: Мурсининг ўлими ортида Миср ҳукумати бўлиши мумкин

800 15:00 09.11.2019

Мурсийнинг ўғли ҳожилардан Арафот кунида отаси ҳақига дуо қилишларини сўради

1035 10:35 07.08.2019

«Мурсий ҳаётдан риҳлат қилди. Қалби эса Фаластин ва Қуддусга бўлган муҳаббат билан лиммо-лим эди»

1489 14:30 22.06.2019

Эрдоған: Жаҳаннам золимларни куйдириб қасос олади

3158 14:30 21.06.2019

Муҳаммад Мурсий ким ва у қандай қилиб вафот этди?

6574 07:26 21.06.2019

The Independent: Мурсий вафотидан олдин 20 дақиқа хушсиз ётган

2076 14:02 20.06.2019
« Орқага