Янгиликлар

Эрдоған: “Мусулмонлар Аё Софияни масжидга айлантиришга ҳақли”

1914

Туркия президенти бу сўзларини Аё Софиянинг масжидга айлантирилишига қарши петиция уюштирган Юнонистон дин арбобларига жавобан деди.

Эрдоғаннинг мулоҳазалари ўринли – у мусулмонлар София маъбадини масжидга айлантириш ҳуқуқига эга, чунки қадимги даврларда Константинопол қулаганидан кейин маъбад улар томонидан вайрон қилинмаган, балки қайта қурилган ва тартибга солиб турилган. Юнонистон вакилларини эса, Эрдоған масжидларни вайрон қилганликда айблади. Эрдоған Афинада бирорта масжид йўқлигини эслатди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Юнонистон пойтахтида масжидларда ибодат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган мусулмонларнинг ноқулай аҳволи ҳақида гапирди.

“Афинада бирорта ҳам масжид қолмаган. Уларнинг ҳаммаси бузиб ташланган. Аммо биз Истанбулда бундай қилмадик" деди Эрдоған Константинополнинг забт этилишининг 567 йиллиги муносабати билан.

"Бир аср олдин тарк этган жойларимиздаги масжидларимиз ва рамзий ёдгорликларимиз қисқа вақт ичида вайрон қилинган", деди Туркия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, унинг ота-боболари жамият учун фойдали ва ижобий бўлган барча нарсанинг сақланишига ҳаракат қилганлар ва динлараро муросасизлик сабаб барчасини йўқ қилмаганлар.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Афинанинг Аё София диний биносида Қуръон ўқилиши ҳақидаги танқидларига жавобан жавоб бериб, Грецияни динларга тенг бўлмаган муносабатда бўлгани учун қоралади.

"Пойтахтида масжидсиз ягона Европа давлат – Грецияни Аё Софияда Қуръони Карим ўқилишига билан безовта бўлиши, бу мамлакатнинг руҳий психологиясини яққол кўрсатиб турибди, айниқса Европа миноралари узра азон янграётган пайтда", дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған "Аё София" ҳақидаги танқидларга кескин жавоб қайтарди

5875 19:00 04.07.2020

Эрдоған: “Исломий иқтисод – инқироздан чиқиш калити”

1226 16:00 15.06.2020

Туркияда коронавирус чекловлари юмшатилмоқда

753 22:40 10.06.2020

Эрдоған Грецияга: “Туркияни сизлар бошқаряпсизларми ёки бизми?”

3840 08:00 09.06.2020

Туркия С-400 зенит ракета тизимларини Россияга қайтариши мумкин

2641 15:08 09.05.2020
« Орқага