Янгиликлар

Эрдоған нега президентимизни аэропортдан кузатиб қўйди?

6162

Режеп Таййип Эрдоған:
“Ўзбекистон, биз учун, маданият тасаввуримизни шакллантирган олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маданият дунёмизни таъминлаган ҳаёт булоқларимиздан энг муҳимидир.

Беруний, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино, Хоразмий, Али Қушчи каби олимлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари улуғларимиз бизга Мовароуннаҳрнинг армуғонидир”.

Президентнинг кўп ташрифларини кузатган одам сифатида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга қилган расмий ташрифи бизга муҳим ишоралар берди.

Биласиз, давлат раҳбарларининг ташрифлари тавсифланади. Яъни давлат ташрифи, расмий ташриф, ишчи ташриф ва норасмий ташриф.

Мен Давлат раҳбарининг Туркияга ташрифидаги бир жиҳатига эътиборингизни қаратишингизни хоҳлардим. Биламизки, Президентларнинг бирор бир мамлакатга сафари чоғида ҳар бир ҳаракат ва сўзни том маънода тартибга солувчи давлат дипломатик протоколи мавжуд. 

Бироқ протоколдан истисно ҳолатлар ҳам учрайди ва ҳар бир қадам ва сўзни меъёрга солиб турувчи қолиплардан чиқишда намоён бўладиган истисно ҳолатдаги ишораларини англаш муҳим. Менимча, Туркияга ташриф доирасида шундай муҳим ишора кўзга ташланди. 

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси ташриф якунида аэропортда ўзбекистонлик юқори мартабали меҳмонларни шахсан кузатиб қўйди.

Билмадим, бу маросимда Туркия Жумҳурбашкани Эрдоғаннинг иштирок этиши аввалдан режалаштирилганмиди ёки йўқ. Менимча, йўқ.

Дипломатик протоколнинг белгиланган меъёрларига мувофиқ, давлат раҳбарининг меҳмонни аэропортда кутиб олиши ва кузатиб қўйиши одатда амалга оширилмайди. 

Аниқ айта олмайман, Эрдоған рафиқаси билан Анқаранинг "Эсенбоға" аэропортда бошқа бир давлат раҳбарини ҳам кузатиб қўйган деб...

Бу ерда гап фалон миллиардлик шартномалар ҳақида кетмаяпти. Балки бу факт самимиятга асосланган дўстона муносабатлар ҳақида гапирмоқда. Яъни, бу мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мутлақо янги босқичга кўтарилганлигининг кучли ва аниқ бир белгисидир.

Бу ҳар икки давлат раҳбарининг дипломатик протокол ва нормалардан юқори бўлган жуда шахсий, яқин ва ишончли муносабатлар муҳити энг юқори чўққига чиққанидан далолат беради.

Бу каби самимий ҳатти-ҳаракатлар сиёсатчилар ва дипломатларнинг қулоққа ёқадиган чиройли сўзлардан анча қиммат туради. Жаноб Эрдоғаннинг ўзбекистонлик ҳамкасбини шахсан ўзи кузатиб қўйиши айнан шундай ишоралардан далолат.

Шерзодхон Қудратхўжаев, 
сиёсий фанлар номзоди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған етти ойлик маошини коронавирусга қарши кампанияга ажратди

312 16:30 31.03.2020

Туркияда янги чекловлар жорий этилди

2372 18:00 28.03.2020

Туркиядаги ўзбекистонликлар ватанга қайтишга шошилмасликка чақирилди

895 16:30 28.03.2020

Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги фуқароларни сабрли бўлишга чақирди

784 17:00 27.03.2020

Туркияда коронавирус бўйича ҳибсга олишлар бошланди

1570 09:00 27.03.2020

Истанбул аэропортидаги ўзбекистонликларга ёрдам тарқатилди

647 19:00 26.03.2020
« Орқага