Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Эрдоған Сочига борди: Путин билан гаплашиб олади

485

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни бир кунлик амалий ташриф билан Сочига борди. 

Бортида Туркия давлати раҳбари бўлган самолёт Туркия вақти билан соат 14.25 да Сочи аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда Онадўли ахборот агентлиги.

Президент Эрдоғанни Россия Федерациясининг бир қатор расмийлари, Туркиянинг Москвадаги элчиси Меҳмет Самсар, Туркиянинг Новороссийскдаги бош консули Фират Баяр ва бошқалар кутиб олди. 

Сафар чоғида Президентга Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли, Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез, Ғазначилик ва молия вазири Нуриддин Небати, Савдо вазири Меҳмет Муш, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан, Президент маъмуриятининг Алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун, Президент матбуот котиби Иброҳим Калин, Президент маъмурияти қошидаги Мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмоил Демир ҳамроҳлик қилмоқда.. 

Президент Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашади. Икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади. Минтақавий ва халқаро жараёнлар муҳокама қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

423 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

709 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

381 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

384 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

297 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

528 15:55 01.10.2022
« Орқага